ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / Тошкентда велосипедчилар учун йўлаклар барпо этила...

Тошкентда велосипедчилар учун йўлаклар барпо этилади

Тез кунларда Ўзбекистон пойтахтида велойўлаклар барпо этилади. Бу ҳақда Uzbekistan Today мухбирига ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) вакили хабар берди.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, ЙҲХББ барча туман ҳокимликларига велосипед йўлакларини ташкил этиш таклифини жўнатган. У, шунингдек, молиявий муаммолар бўлмаслигини ва барча зарур маблағлар ажратилишини ҳам қайд этиб ўтди.

«Йўл ҳаракатида пиёдалар, автомобиль ҳайдовчилари билан бирга велосипедчилар ҳам иштирок этишади, шу сабабдан ҳам биз юқоридаги таклиф билан чиқдик. Ҳозир ҳокимликлар дизайн ва лойиҳалаштириш институтлари билан ҳамкорликда бу жабҳа ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиб чиқишаяпти», – деди у.  

Биринчи навбатда, бу амалиёт пойтахтда жорий этилади, кейин бўлса мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам амалга оширилади. Велойўлакларнинг аниқ барпо этилиши вақти ҳозирча маълум эмас.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари