ru en ўз
1 USD = 7883.99  
1 EUR = 9150.95  
1 RUB = 124.89  
ru en ўз

“2018 йил 6–8 июнь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгресси ҳақидаги “Культура-К” телеканалининг репортажини порталимизда томоша қилинг”

Бош саҳифа / Социум / Тошкентда ”BeautyExpo Uzbekistan-2015” кўргазмаси ...

Тошкентда ”BeautyExpo Uzbekistan-2015” кўргазмаси бўлиб ўтади

Жорий йил 11-13 июнь кунлари “Наврўз” саройида  “BeautyExpo Uzbekistan-2015” XI халқаро ихтисослашган гўзаллик кўргазмаси бўлиб ўтади.

Унда Исроил, Ҳиндистон, Италия, Қозоғистон, Корея Республикаси, Польша, Россия, АҚШ, Туркия, Ўзбекистон, Франция, Чехия сингари дунёнинг 12 мамлакатидан 50 дан ортиқ компания иштирок этади.

Мазкур тадбир доирасида сартарошлик санъати бўйича чемпионат, мастер-класс ва семинарлар ўтказилади, деб хабар беради Жаҳон АА.

Кўргазма “Декоратив косметика”, “Профессионал косметика”, “Парфюмерия ва ароматерапия”, “Гигеник ва тозаловчи воситалар”, “Косметолог ва сартарошлар учун асбоб-ускуналар”, “Гўзаллик салони учун асбоб-ускуналар”, “Гўзаллик салони, СПА салони ва клиник-эстетик тиббиёт” сингари бўлимларга ажратилган.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей