ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Тошкентда ўтган инновациялар ярмаркаси: UT нигоҳи

Тошкентда ўтган инновациялар ярмаркаси: UT нигоҳи

Фандан  ҳамиша нимадир янги, кутилмаган нарса кутилади. Инновация  ғоялари, технологиялар  ва лойиҳалар  республика  ярмаркасида энг  эсда қоларлиси, бизнинг фикримизча, олий  ўқув юртлари  талабаларининг ихтирочиликдаги  фаолликлари  натижалари бўлди.

Умуман 600 ишланмадан   таркиб топган ва уларнинг  ярми  биринчи  бор  тақдим  этилган  кўргазма катта янгиликлари   билан таассурот қолдирмади.  Ярмарка мунтазам  ўтказиб  келинаётган   саккиз йилдан  бери  кўп  нарса анъанага  айланиб  улгурди. Эҳтимол  шунинг учун қатор  экспонатлар  ўтган йиллардаги илмий тадқиқотлар  ва  ишланмаларнинг  давоми бўлиб  кўринди.            

Бироқ талабаларнинг  фаоллиги  кишини қувонтирди. Бу албатта, кадрлар тайёрлаш тизимидаги, айниқса  техник олий ўқув  юртларидаги  туб  янгиланишларнинг   самарасидир. Бугун  олий  ўқув  муассасаларимизнинг аксарияти лаборатория базаларини  модернизациялаш  ва технопарклар ташкил  этишга катта  эътибор  қаратишмоқда  ва   сезиларли  натижаларга  ҳам эга  бўлишмоқда. Бўлажак муҳандислар бирламчи  вазифаларни  уддалаётган  ўзларининг  биринчи  тажриба  моделларини  яратишни  бошладилар..

Бу  борада Тошкент ахборот  технологиялари  университети  талабалари  ҳайратга солишди. Улар  пойтахтимиздаги Турин  политехника  университетидан  кейин робот  техникалари яратиш жараёнига  қўшилишди.  Олий  ўқув юртида  янги  лабораторияларнинг ташкил  этилгани бунинг асосий омили  бўлди. Талабалар ўзларининг бўлажак  роботлари  макетлари  ва “темир”ларини қўлларидаги  материаллардан  ишлашмоқда, 3D – принтеридан  фойдаланиб, унда бўлажак “ақлли машиналар”нинг алоҳида таркибий қисмларини  ишлаб чиқишади, Ўз махсулотлари учун  интеллектни ARDUINO замонавий дастурий  платформа  ёрдамида  яратишади. Қисқаси, уни робот яратувчи профессионаллар  замонавий  лабораторияларда  қўллайдилар.  

Бугунги  кунда бошловчи  конструкторлар  арсеналида тўртта робот бор. Энг мукаммал  робот  ТUIT ҳисобланади – у экскурсовод вазифасини  бажариши мумкин  ва университет  музейида  ишлатишга  мўлжалланган. Тўғри,уни  шахсан  кўришга муваффақ  бўлмадик,талабаларнинг  айтишларича, уни  талабалар ишлари  бўйича  навбатдаги кўргазмага  олиб кетишибди. Қолган икки  модел   зарарли  ишлаб  чиқаришларда одам ўрнида  ишлатишга  мўлжалланган. Улардан бирининг прототипи одам  сиймоси, иккинчисига  мультипликацион фильм  қаҳрамони робот  Валли асос қилиб олинган. Тўртинчи робот кўнгил очар  бўлиб, ўйинга тушади, уни  ишлаб  чиқишда 3D – принтер  технологияларидан  кенг фойдаланилган. Улар роботни фавқулодда  стилда яратилишига имконият  яратди.

Бир йўла  икки олий  таълим  муассасаси ўзларининг муаллифлик  моделлари – электромобилларни намойиш этишди.Тошкентдаги Турин  университети талабаларининг ишланмалари  бу  фонда одатий  бўлиб  кўринди, улар  роботларни ҳам биринчи  бўлиб яратишга киришишган эди. Андижон  машинасозлик институти эса,  очиғини айтганда,  кўпроқ қувонтирди. Бу  олий ўқув  юрти   ҳали  муҳандислик-иқтисодий йўналишдан  машинасозликка   ўтиш  босқичини  кечирмоқда ва суперзамонавий  технопарк қурилиши келаси йилга  режалаштирилган. Бироқ  бу ҳолат  ёшларга  истиқболли автомодел яратишга  монелик  қилмади.    

Қуёш батареялари  ва электр тармоқларида зарядланадиган  бундай электромобиллар пойтахтнинг сайёҳлик  марказларида, туристларга хизмат қилишда жуда керак бўлади.

Қўргазмада Тошкент  техника  университети, Тошкент архитектура-қурилиш  институти, Наманган муҳандислик-педагогика институти, Наманган  муҳандислик-технология, Фарғона  политехника  институтлари  ва бошқа олий  ўқув юртлари талабалари томонидан   тақдим этилган   кўплаб турли  янги  механизмлар  ва технологияларни  кўриш  мумкин бўлди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей