ru en ўз
1 USD = 4042.47  
1 EUR = 4613.28  
1 RUB = 67.51  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Тошкентда “енгил метро” лойиҳаси устида иш олиб бо...

Тошкентда “енгил метро” лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда

Тошкент метросининг Сирғали линияси қурилиши билан “Метролойиҳа” лойиҳалаш институти шуғулланмоқда. “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонасининг бош муҳандиси Бахтиёр Ғуломов "Uzbekistan Today” ахборот агентлигига шу ҳақда маълум қилди.

– Бу борадаги барча масалалар юқори турувчи ташкилотлар томонидан кўриб чиқилади, – деди Бахтиёр Ғуломов. – Чунки метрополитен қурилиши анчагина маблағ талаб қилади, бироқ лойиҳа ишлаб чиқарилиш босқичида турибди. Метрони “Спутник” мавзесигача эстакада йўли билан олиб борилиши кўзда тутилмоқда. 

Ўтган йилнинг октябрь ойида туман жойлашган ер метро қуриш муҳандислик-геологик шароитларига жавоб бермаслиги туфайли лойиҳа “Олмазор” станциясидан Сирғали мавзесигача “енгил метро” тизими бўйича тезюрар электр транспорти линияси сифатида қайта кўриб чиқилгани маълум қилинган эди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари