ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Тошкентда барча трамвай йўналишлари автобус қатнов...

Тошкентда барча трамвай йўналишлари автобус қатновларига алмаштирилади

Жорий йилнинг августидан Тошкентдаги барча трамвай йўллари олиб ташланади, трамвайлар ўрнига автобуслар қатнови йўлга қўйилади, деб эълон қилди пойтахт ҳокими Раҳмонбек Усмонов.

Трамвай йўлларини демонтаж қилиш ишларини жами 87,8 км рельсларда олиб бориш режалаштирилаяпти. Муқимий, Самарқанд дарвоза, Меҳржон-Сайхун, Алиев, Темирйўлчилар, Кичик ҳалқа йўли, Белтепа, Шифокорлар, Тошкент автомобиль ҳалқа йўли, Фарҳод-Тўқимачи, Маннон Уйғур-Бешқайрағоч, Лутфий, Катта Хирмонтепа, Қамарнисо, Форобий, Оҳангарон йўли, Қорасув, Фарғона йўли, Янги Қўйлиқ, Қушбеги, Бунёдкор кўчаларидаги трамвай йўллари олиб ташланади.

Пойтахт маъмурияти бундай тадбир трамвай йўналишларининг самарасиз фаолияти ва харажатларини қопламаслиги сабабли қабул қилинганини тушунтирмоқда. Ёпилган трамвай йўналишларининг ўрнига шу рақамларда ҳаракатланадиган автобус қатновлари йўлга қўйилади.

Ҳокимнинг маълум қилишича, ҳали хизмат қилиш муддатини ўтаб бўлмаган трамвай вагонлари хорижга сотилади. Усмоновнинг сўзларига кўра, сотиб олишга даъвогар мамлакатлар орасида Россия ва Украина каби давлатлар ҳам бор.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей