ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Тошкент йўлларига ўрнатилган видеоёзув тизими назо...

Тошкент йўлларига ўрнатилган видеоёзув тизими назорат инспекторлари сони камайишига олиб келмайди

Тошкентда амалга оширилаётган ҳаракат хавфсизлиги бошқарувининг компьютерлаштирилган тизими йўлларда инспекторлар сонининг камайишига олиб келмайди, дея хабар беради Uzbekistan Today ахборот агентлигига ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасидан Алишер Сатторов.

Тошкент Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси штатлар тизимига ўзгаришлар киритди, бунда йўллардаги патрул ходимлар сони бироз камаяди, аммо штатлар сони ўзгаришсиз қолаверади.

Бугунги кунда видеоёзув тизими пойтахтнинг 100дан ортиқ чорраҳаларида фаолият кўрсатмоқда. У йўлларда ҳаракатланиш чоғида хавфсизлик қоидаларини бузишнинг олдини олиш мақсадида қўлланиляпти.

«Биз замонавий интеллектуал тизим яратмоқдамиз, уни бошқариш учун юқори малакали мутахассислар керак бўлади. Шунинг учун кадрлар сонини маълум миқдорга камайтириб, тизим бошқарувини таъминлай оладиган ёш ходимларни жалб қилмоқдамиз. Штатларни бутунлай қисқартириш эса назарда тутилмаган», – деб изоҳ беради Сатторов.

Унинг сўзларига кўра, бугун пойтахтда 400 дан ортиқ назорат чорраҳалари бор, уларнинг жами миқдори эса 7 мингдан кўпдир.

«Ходимларимизга бошқа жойлардаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ишлари ҳам етарличадир. Инспекторлар сони ўзгармасдан қолади, уларнинг иш ҳажми янада кўпаяди», – дейди Сатторов.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей