ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Тошкент вилоятида янги дам олиш маскани очилади

Тошкент вилоятида янги дам олиш маскани очилади

2013—2015 йилларда Тошкент вилоятида сайёҳлик соҳасини ривожлантириш дастурини амалга ошириш доирасида Паркент туманидаги «Сумча» дам олиш маскани инфратузилмасини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, деб хабар беради «Ўзбектуризм» миллий компанияси матбуот хизмати.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 1 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилган. Шу кунга қадар иккита корпус, емакхона биноси ва сузиш ҳавзасини ўз ичига олган 220 ўринли меҳмонхона мажмуаси реконструкция қилинди. Бундан ташқари, корпуслар янги жиҳозлар билан таъминланди. Бунинг натижасида 20 та янги иш ўрни яратилди.

Айни пайтда алоҳида коттежларда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей