ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / Тошкент шаҳри ва вилоятига келувчи Ўзбекистон фуқа...

Тошкент шаҳри ва вилоятига келувчи Ўзбекистон фуқароларини вақтинчалик рўйхатга олиш тартиби ўзгартирилди

Ваколат бошқасига ўтди. Эндиликда милиция таянч пунктлари ўрнига бу иш билан хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (ХЧКваФР) бўлими шуғулланади.

 Бу ҳақда ҳукумат 26 февраль кунги қарорида маълум қилган, матнини Lex.uz сайтидан топиш мумкин (pdf). 2012 йил февралидан буён Тошкент шаҳри ва вилоятида фуқароларни вақтинчалик рўйхатга олиш ишлари билан МТП — милиция таянч пунктлари шуғулланишар эди.

Охирги ҳисобга олиш расмийлаштирилган пайтдан бошлаб 1 йил мобайнида ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш масалаларини кўриб чиқиш фуқаро вақтинча турган жойи бўйича хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида амалга оширилади (илгари — ИИВ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармаси деб юритилган).

Вақтинча турар жой бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро турар жой мулкдорининг яқин қариндоши бўлса, турар жой ёки унинг бир қисмидан текин фойдаланиш шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди. Ушбу ҳолатда вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаронинг ва турар жой ёки унинг бир қисми мулкдорининг қариндошлиги даражасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, бошқа минтақалардан келган фуқаролар учун вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома Тошкент шаҳри ва вилоятида вақтинча ҳисобга олиш муддатига берилади. Бунда вақтинчалик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини брувчи гувоҳнома муддати олти ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас (бошқа вилоятлардан келган талабаларнинг Тошкент шаҳрида қонуний бўлиши ўқув даврига асосланади) доимий яшаш жойидан рўйхатдагн чиқмаган ҳолда. Вақтинчалик рўйхатга олиш Тошкент шаҳри ва вилоятидан турар жой сотиб олиш, доимий иш ва ижтимоий кафолат олишга асос бўлмайди. Вақтинчалик рўйхатга қўйилган фуқаро ўша муддат ичида вақтинчалик ишга кириш ҳуқуқига эга.

Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олиш учун фуқаро томонидан Ватинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига мурожаат қилишлари керак. Гувоҳнома турар жой бўйича ҳисобга олингандан сўнг икки кун ичида олти ойгача бўлган муддатга берилади. Гувоҳнома муддатини узайтириш мумкин, бунинг учун муддат тугашига беш кун қолганида яна ариза берилади. Гувоҳнома эгаси уни паспорти билан биргаликда олиб юриши зарур.

Ўзбекистон фуқаролари меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва шунга ўхшаш бошқа ташкилотларнинг масъул шахслари бир сутка мобайнида ушбу ташкилотларга келган фуқароларнинг келиш варақаларини Ички ишлар бош бошқармасининг манзил-маълумотнома бюросига юборади.

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари