ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўлларни яроқли ҳолатда ту...

Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўлларни яроқли ҳолатда тутишни талаб қилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўлларни яроқли ҳолатда тутишни талаб қилади.

Пойтахт ҳокимлиги кўчалардан фойдаланиш тартибини тасдиқлади. Унда йўллардан фойдаланувчилар ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларга қўйиладиган талаблар ёзиб қўйилган.

Ҳокимнинг қарорига кўра, Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланувчилар кўчалардан ўтиш, муттасил, йил давомида, хавфсиз ва қулай шароитларда ҳаракатланиш, ҳаракатланишнинг йўл шароитлари тўғрисида тезкор ахборот олиш, кўчалардаги носозликлар туфайли етказилган зарарни белгиланган тартибда ундириб олиш ҳуқуқларига эга.

Йўл хизмати ташкилотларига, шунингдек, йўл шароити билан боғлиқ ҳолда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг сабабларини доимий равишда ўрганиб бориш ва Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ билан ҳамкорликда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаш юклатилди.

Йўлларда таъмирлаш ишлари амалга оширилаётганда ушбу участкаларнинг талаб даражасида жиҳозланишини, кечаси ва кундузи яхши кўринадиган тўсиқлар, йўл белгилари ва кўрсаткичларнинг шрнатилишини таъминлаш, зарур ҳолларда айланиб ўтувчи йўлларни ташкил этиш лозим. Бу борада таъмирлаш ишлари олиб борилаётган манзилда йўл хизмати ташкилоти номини, алоқа телефон рақамлари акс эттирган маълумотларни кўринарли жойга жойлаштиришлари керак бўлади. Ишлар сифатли ва хавфсизликнинг барча меъёрларига амал қилинган ҳолда олиб борилиши зарур.

Йўллардан фойдаланувчилар унга шикаст етказмаслиги ва ифлослантирмасликлари лозим, жумладан юк ташишда, яъни қурилиш чиқиндилари, қум ва тупроқ ташишда махсус жиҳозланган машиналардан фойдаланиш зарур.

Талабларда бозорларга туташ йўллар автураргоҳлар билан таъминланиши, автубус бекатларида йўловчилар хавфсиз бўлишлари учун алоҳида майдон бўлиши кераклиги ҳам айтилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей