ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Тошкент ҳайвонот боғида оқ лайлак ин қурди

Тошкент ҳайвонот боғида оқ лайлак ин қурди

 

Дунёнинг энг чиройли қушларидан бири ҳисобланган оқ лайлак Тошкент ҳайвонот боғига кўчиб келди. Бу ҳақда Тошкент ҳайвонот боғи маъмурияти маълум қилди.

Лайлак сувда сузувчи паррандаларга мўлжалланган майдончанинг томи устига уя қуриб олган. Бу қушларнинг  уялари  баҳайбат бўлиб, унинг диаметри бир ярим метргача етади.

Лайлаклар  мустақил равишда озуқланиб, вақти-вақти билан озуқа излашга уядан ташқарига чиқишмоқда. Боғдан унча узоқ бўлмаган ҳудуддан канал оқиб ўтади, унинг атрофи ўсимликлар билан қопланган бўлиб, улар лайлак учун яхши озуқа бўлади.

Маълумки, лайлаклар бахт келтирувчи қуш ҳисобланади. Бундан ташқари, ҳайвонот боғи ходимлари лайлак туфайли сувда сузувчи қушлар  бўлими ташриф буюрувчилар орасида оммалашиб кетишига ишонишмоқда.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей