ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Тошкент халқаро аэропортида шубҳали шахсларни аниқ...

Тошкент халқаро аэропортида шубҳали шахсларни аниқлайдиган профайлинг тизими жорий этилди

Тошкент халқаро аэропорти ўз ҳудудига туташ вокзал олди майдони устидан назорат кучини ошириш мақсадида интеллектуал видеоназорат тизими билан жиҳозланди, дея хабар берди Uzbekistan Today ахборот агентлигига «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК директори Валерий Тян.

Унинг сўзларига кўра, профайлерлар ишлаш тизими орқали йўловчиларнинг хавфсизлигига таҳдид солувчи хатарни аниқлайди, юзага келиши мумкин бўлган яширин хавф тўғрисида огоҳлантиради.

Компания раҳбари бошқа мамлакатларда энди-энди қўлланила бошланган қатор хавфсизлик чоралари Ўзбекистонда кўп йиллардан бери амалда эканлигини қайд қилиб ўтди. «Баъзилар ҳозирги кунда амалга киритаётган чора-тадбирларни Ўзбекистон бундан 15 йиллар муқаддам амалга оширган, яъни авиация хавфсизлиги бўйича бир қанча чора-тадбирлар назарда тутилган Миллий дастурини қабул қилган», – деди Тян.

Компания раҳбарининг фикрларига кўра, аэропортларда қабул қилинган хавфсизлик чоралари борасиги йўловчиларнинг шикоятлари ўринсиз, чунки дунёдаги мавжуд вазият шундай йўл тутишни тақозо этади. «Одамлар теминалдаги профилактик назорат ишлари, кузатувчиларнинг ичкарига қўйилмаслигидан арз қилишади. Ҳатто ортиқча ҳис-туйғуларга берилиб нолийдиган, танқид қилувчи кишилар ҳам кўп учрайди», – дейди Тян.  

 

«Бизда аэропорт ҳудудининг барча томонлари Миллий хавфсизлик хизматининг махсус бўлинмалари томонидан қўриқланади. Сиз, бошқа мамлакатларда аэропорт ҳудудини кимлар қўриқлайди, текшириш устида кимлар иш олиб боради, деган савол ҳам беришингиз мумкин. Бизда бу ишни фақат махсус тайёрловдан ўтган офицерлар бажаришади. Уларнинг ҳар бири махсус тайёрлов билан бирга авиатция хавфсизлиги курсини ҳам ўтайди», – деди компания раҳбари.   

 

Шунингдек, раҳбар бошқа давлатларда самолётларга чиқишни назорат қилиш ва ўз муҳандисларини хориж аэропортларига малака оширишга жўнатиш фақат бугунги кундагина бошланганини, Ўзбекистон эса буни 25 йил давомида амалга ошириб келаётганини таъкидлаб ўтди. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей