ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Тошкент аҳолиси кўп йиллик чинорлар кесилишига қар...

Тошкент аҳолиси кўп йиллик чинорлар кесилишига қарши аризани имзолашмоқда

Тошкентда 1,5 мингга яқин киши кўп йиллик чинорлар кесилишига қарши аризани имзолашган. Ариза матни Сhange.org платформасига жойлаштирилган.

Мурожаат шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов, Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбари Бахтиёр Абдусаматов ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар спикери Борий Алихоновга қаратилган.

«Ҳозирда Ўзбекистоннинг ҳамма жойларида чинорлар кесилмоқда. Чинорни биронта дарахтга тенглаб бўлмайди. Осиё чинорлари баландлиги 35–40 метрга етади, улар соя-салқин ва иссиқдан, қуёш уришидан сақловчи манзарали дарахтлардир. Шунингдек, юз йил давомида ҳам гуркираб тураверади. Ҳашаротларнинг тиши унинг қаттиқ танасига ботмайди. Суғоришни талаб қилмайди. Ҳозирда Тошкент асфальт-бетонли чўлга ўхшаб бормоқда. Чинорлар ўрнига арча ёки бошқа соя бермайдиган, суғориш талаб этиладиган дарахтлар ўтқазилмоқда. Тошкентда чинорлар кесилишини тўхтатишингизни сўраймиз!» – деб ёзилади мурожаатнома матнида.

Uzbekistan Today мухбирига шаҳар маъмурияти шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов бугун кечки пайт мурожаат билан танишиб чиқиши ҳақида хабар берди. Матбуот хизмати вакилининг сўзларига кўра, фақат шундан сўнггина аҳолининг мурожаатига жавоб қандай бўлишини айтиш мумкин. 

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси дарахтлар кесилиши бўйича ҳеч қандай изоҳ бермади, аммо тегишли муассасалардан жавоб бўлишига ишонтиришди. Шу билан бирга агентлик суҳбатдоши аҳолининг бундай хатти-ҳаракатидан норози эканини ҳам билдириб ўтди.   

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей