ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Тошкент юридик коллежида қонли мудхиш воқеа: ўтказ...

Тошкент юридик коллежида қонли мудхиш воқеа: ўтказилган текширувлар бошқа ўқув муассасаларида ҳам чоралар кўрилишини талаб қилади

Йилнинг биринчи тўққиз ойи давомида шаҳардаги таълим муассасаларида 23 та пичоқ, 1 та травматик тўппонча, 1 та болта, 1 та ёғоч ва 3 та металл тўқмоқ олиб қўйилган.

ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилишича, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 167-модда (2-қисм «г» банди) — ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш — банди бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Саидкамрон Саидвалиев тергов вақтида кўрсатма беришича, у ошхонада курсдошига пластик бутилка улоқтирганида идиш бошқа курс ўқувчиси Раҳматиллога бориб теккач, жанжал келиб чиққан. Бир-бирини ҳақоратлашиб, улар кўчага чиқишган. Асадбек ҳам жанжалга қўшилган.

Гумонланувчининг ҳикоя қилишича, жанжал вақтида Раҳматилло уни онасидан сўккан, Саидкамрон унинг бел қисмига пичоқ урган. Бу вақтда Асадбек уни тепган, у бунга жавобан унинг оёғига пичоқ билан зарба берган. Саидкамрон воқеа жойидан қочиб кетган ва ўша куни кечқурун қўлга олинган.

6 октябрь куни коллежда ўқувчилар ўртасида келиб чиққан жанжал жараёнида улардан бири бошқа иккисига пичоқ билан тан жароҳатини етказган. Ҳар икки ўқувчи шифохонага ётқизилган, бироқ улардан бири — Асадбек Парпибоев — қон йўқотиш натижасида ҳаётдан кўз юмган.

Коллеж маъмурияти томонидан кўп сонли қоидабузарликлар содир этилганини тасдиқлаган Дониёр Тошхўжаев шундай деди: «У (директор — таҳр.) ўз ўғли Рустам Темиров ва қизи Нодира Темировани ўқитувчилар таркибига ишга олган, бироқ улар бир марта ҳам машғулот ўтказмаган».

Наталья Темирова на ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, на ҳокимият ва вазирлик [Олий ва ўрта махсус таълим] томонидан ўрнатилган қоидаларга риоя қилган. У ҳар доим Адлия вазирлигига бўйсунишини таъкидлаб келган.
ИИББ Қоидабузарликлар профилактикаси бошқармаси катта инспектори Абдурашид Очиловнинг хабар қилишича, 12 сентябрь куни коллеж раҳбарияти ташриф буюрувчиларни текшириш учун келган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини киритмаган. Коллежда металл детекторларидан фойдаланилмаган.
Ҳодисадан уч кун муқаддам, 3 октябрь куни Тошкент таълим муассасаларида ташриф буюрувчиларни текшириш бўйича ўтказилган тадбир жараёнида бир куннинг ўзида учта пичоқ, болта ва ёғоч тўқмоқ аниқланган, деди Абдурашид Очилов. Қоидаларни бузган болаларнинг ота-оналари маъмурий жавобгарликка тортилди.
Тошкент прокуратураси Тошкент юридик коллежининг собиқ директори Наталья Темирова ва бошқа мансабдор шахслар устидан жиноий иш қўзғатди.

Жиноят содир этишда гумон қилинаётган юридик коллеж ўқувчиси Саидкамрон Саидвалиевга нисбатан ЖКнинг 104- моддаси (3-қисм «д» банди) — қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига олиб келса — бўйича жиноий иш қўзғатилган. Ушбу иш юзасидан тергов жараёни олиб борилмоқда, қатор экспертизалар белгиланган. Улар якуни бўйича иш судга оширилади, деди Дониёр Тошхўжаев.
Қўлга олингандан олинган қон таҳлиллари гумондор спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддалар таъсирида бўлмаганини кўрсатди.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей