ru en ўз
1 USD = 8271.27  
1 EUR = 9374.66  
1 RUB = 121.79  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Социум / Тошкент ёш томошабинлар театри АССИТEЖ – Халқаро б...

Тошкент ёш томошабинлар театри АССИТEЖ – Халқаро болалар ва ўсмирлар театрлари ассоциацияси сафига қабул қилинди

Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри тўқсон йиллик тантаналарини нишонлаш арафасида АССИТEЖ – Халқаро болалар ва ўсмирлар театрлари ассоциацияси сафига расман қабул қилинди.

Театр қошида ушбу ташкилотнинг Миллий маркази бўлган «АССИТEЖ Ўзбекистон» маҳаллий театрларнинг чет эл ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишда ва дунё театр оламида содир бўлаётган ҳодисалар ҳақида маълумот тарқатишда фаол иштирок этади. АССИТEЖ Ўзбекистон, авваламбор, қуйидаги йўналишларда фаолият олиб боришни режалаштирган:

● Ёш томошабинлар театрларига аҳолининг эътиборини жалб қилиш ва оммалаштириш, чет эл драматургияси намуналарининг таржимаси ва мослаштирилишини ташкил этиш ва маҳаллий муаллифларнинг қобилиятларини яна ҳам кўпроқ намойиш этиш;

● Болаларга йўналтирилган маҳаллий театрлар фаолиятига чет эллик мутахассисларни жалб этиш;

● Ёш томошабинлар учун фаолият олиб бораётган театр жамоаларининг халқаро лойиҳалар, фестиваллар ва ижодий сафарларда иштирок этишларига кўмаклашиш;

● Ёш томошабинлар театрларининг маҳаллий ва халқаро фестивалларини ташкил этиш.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей