ru en ўз
1 USD = 7883.99  
1 EUR = 9150.95  
1 RUB = 124.89  
ru en ўз

“2018 йил 6–8 июнь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгресси ҳақидаги “Культура-К” телеканалининг репортажини порталимизда томоша қилинг”

Бош саҳифа / Социум / Тошкент шаҳри кўча ва йўлларидаги тўхтатишни тақиқ...

Тошкент шаҳри кўча ва йўлларидаги тўхтатишни тақиқловчи йўл белгилари олиб ташланди

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шаҳар кўча ва йўлларидаги тўхташни тақиқловчи йўл белгиларини олиб ташлашни бошлади.

Бошқарма ходимлари йўл белгиларини хатловдан ўтказиш жараёнида ўз аҳамиятини йўқотган "Тўхташ тақиқланган" йўл белгиларини олиб ташлаб, "Тўхтаб туриш тақиқланган" йўл белгиларига алмаштирмоқда.

"Хатлов жараёнида йўл белгиларининг ҳаракат иштирокчиларига кўриниш даражасига, шунингдек уларнинг кўча ва йўллар белгиланган қисмларидаги мавжуд ҳолатга мослигига эътибор қаратилмоқда. Ушбу йўналишда кўрилаётган чоралар йўл ҳаракати иштирокчиларига қўшимча қулайликлар ва йўловчиларни муаммосиз тушириб чиқариш имкониятини яратади", — дея қайд этди ИИББ матбуот хизмати.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей