ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / ТИВ: Туркиядаги терактдан жароҳатланганлар орасида...

ТИВ: Туркиядаги терактдан жароҳатланганлар орасида ўзбекистонликлар мавжудлиги тўғрисида маълумотлар йўқ

2016 йил 14 март ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги элчихонаси 2016 йил 13 март куни Анқара шаҳрида юз берган теракт оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотга эга эмас, деб маълум қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Портлаш якшанба куни Туркия пойтахтининг Қизилой шаҳар майдони ва Гювен парки яқинидаги Отатурк номидаги катта кўчалардан бирида юз берган. Охирги маълумотларга кўра, теракт натижасида 37 киши ҳалок бўлган, 120 дан ортиқ жароҳатланганлар бор. Олдинги хабарларда айтилишича, террорчилар автобус бекати ёнидаги миналаштирилган автомобилни портлатишган.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей