ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Ташқи ишлар вазирлиги: Ўзбекистон фуқароларининг э...

Ташқи ишлар вазирлиги: Ўзбекистон фуқароларининг эски намунадаги паспорт билан хорижга чиқишлари тўхтатилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги кўп сонли мурожаатлар билан боғлиқ вазият юзасидан хабар берди: «Ўзбекистон ҳудудида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармонига кўра Ўзбекистон фуқароларининг нобиометрик паспорт намунаси 2015 йилнинг 31 декабригача амалда бўлди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон ҳудудида доимий рўйхатга олинган ва вақтинчалик хорижий давлатларда яшаётган нобиометрик намунадаги паспорт эгалари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари дипломатик ваколатхоналар ёки Ўзбекистон Республикаси консуллик муассаларига ўзлари яшаб турган мамлакатдан республикага қайтиш учун сертификат олишга мурожаат қилишлари зарур.

Хорижда доимий яшаш жойидан ўрнатилган тартибда рўйхатдан чиққан ва Ўзбекистон Республикаси нобиометрик фуқаролик паспорти бўйича доимий консуллик рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эски намунадаги паспортини биометрик паспортга алмаштиришлари учун Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига мурожаат қилишлари керак.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей