ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси истеъмолчилар маҳ...

Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси истеъмолчилар маҳсулотлар экоёрлиғи ҳақида қанчалик билишларини аниқлашга қарор қилди

Фуқароларнинг ҳар бири кундалик ҳаётда турли товар ва хизматларнинг истеъмолчиси ҳисобланади.

Мамлакат аҳолиси товарларни умумий маънога эга бўлган нархи, сифати, ишлаб чиқарувчи нуфузи, таниш тавсиялар ёки истеъмолчи импульси, реклама ёки маркетинг инструментлари таъсири каби омилларга қараб сотиб олишади, у ёки бу хизмат турини танлашади.

Фуқароларга таклиф этилаётган маҳсулотларда «экологик хавфсиз», «атроф-муҳитга ва инсон саломатлигига зарар етказмаган ҳолда ишлаб чиқарилган» каби мезонларни кўрсатиш муҳимми?

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг фикрига кўра, аҳоли маҳсулотнинг экологик хусусияти ва унинг инсон соғлиғига таъсирини ҳақида билиши керак. Айнан мана шунинг учун ҳам қадоқда экоёрлиқ бўлиши лозим.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси «Бошдавэкосертификат» маҳаллий истеъмолчилар маҳсулотлар қанчалик экологик стандартларга мос келишини хабардор бўлишни, ёрлиқнинг роли ва аҳамияти билиш учун сўровномани ишга туширди.

Сўровнома15 мартдан 15 майгача 2 та тилда ўтказилади: ўзбек ва рус тилларида.

Истовчилар анкетани қуйидагиларга уланиб аноним тарзда тўлдиришлари ҳам мумкин:

http://uznature.uz/uz/node/2232;

http://uznature.uz/ru/node/2233.

Респондентлар жавобларидан фақат умумлашган кўринишда фойдаланилади.

Сўровнома натижалари бўйича маҳсулот ва хизматларга экологик ёрлиқ қўйиш соҳасида амалга ошириладиган тадбирлар ишлаб чиқарилади.

Маълумотнома: «Экологик ёрлиқ» – бу маҳсулот ва хизматларнинг экологик тавсифи мажмуасидир. У ривожланган давлатлар амалиётиджа самарали қўлланади.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей