ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Судларда вояга етмаганлар иштирокидаги ишларни кў...

Судларда вояга етмаганлар иштирокидаги ишларни кўриб чиқишда алоҳида шароитлар яратиш муҳокама этилмоқда

Олий суд кенгаши хузуридаги тадқиқот маркази ва ЮНИСЕФ ваколатхонаси томонидан вояга етмаган жабрланувчи ва гувоҳлар иштирокидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича маҳсус ёндошувни қўллаш бўйича Концепция ишлаб чиқилган. Унда вояга етмаганлар иштирокидаги оператив-қидирув, тергов ва суд ҳаракатларини ўтказишда видеоёзувлардан фойдаланиш ва махсус хоналардан фойдаланиш назарда тутилган.

Концепция муҳокамаси Ўзбекистондаги Юнисеф вак олатхонаси томонидан ташкил этилган давра суҳбатининг асосий мавзуси бўлди. Муҳокмада Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари, Олий суд судьялари, Тадқиқот марказининг вакиллари, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа тузилмалар ходимлари қатнашишди.

Хусусан, судларда махсус болалар хоналарини ташкил қилиш таклиф қилинмоқда. Давра суҳбатида таъкидланишича, бундай вазият вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳларга ҳимояланган муҳит яратиб бериш имконини беради ва улар ўзларини хавфсиз ва ҳимояланган сезишади. Суроқлар сони камаяди, исботлар сифатини яхшилайди.  
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей