ru en oz
1 USD = 3958.56  
1 EUR = 4422.11  
1 RUB = 67.09  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / Сўроқлаш: ўзбекисонликларнинг 90 фоизи 2015 йил б...

Сўроқлаш: ўзбекисонликларнинг 90 фоизи 2015 йил барқарор ва самарали бўлди деб ҳисобламоқда

Ўзбекистон фуқароларининг фикрича, кузатилаётган йил  мамлакатимиз ҳаётининг барча  соҳаларини ислоҳ қилиш  ва модернизациялаш жараёнида амалга оширилган ишлар  сони бўйича энг маҳсулдор йиллардан бири бўлди, дейилади «Ижтимоий фикр»жамоатчилик фикрини  ўрганиш  маркази томонидан  ўтказилган «Ўзбекистон: жамоатчилик фикри – 2015» мавзусидаги ижтимоий тадқиқотда.

 ЎзА ҳабар қилишича, сўров натижалари, 2015 йил юртдошларимизнинг 90,8 фоизи учун барқарор ва самарали йил бўлганини, жамиятимизда социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳолатдан қониқиш бўйича ижобий муҳит ва яхши кайфият ҳукм сурганини кўрсатди.

Сўров жараёнида аҳолининг пул жамғармалари ҳажми ошаётгани маълум бўлди. Улар жамғармалар ҳисобидан узоқ муддат фойдаланишга мўлжалланган товарлар, қимматбаҳо кўчмас мулк харид қилмоқда, фарзандлари таълим-тарбиясига маблағ сарфламоқда. Бугунги кунда фуқароларнинг қарийб 60 фоизи оиласида автомобиль, 80 фоиздан ортиғи эса замонавий маиший-техника ва узоқ муддат фойдаланишга мўлжалланган буюмлар мавжудлигини қайд этди.


Сўров натижалари шундан далолат берадики, 2013-2014 йилларда ўтказилган тадқиқотлар билан таққослаганда, 2015 йилда аксарият кўрсаткичлар бўйича вазият яхшиланган. Амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида оилаларнинг мутлақ кўпчилиги (90 фоиздан ортиғи) шахсий уй-жойи ёхуд квартирасига эга. Тадқиқот натижаларига кўра, 2015 йилда коммунал хизматлар бўйича фуқароларнинг қарздорлиги камайган, замонавий таълим, иш ҳақини ўз вақтида олиш, уй-жой, квартира ҳолатини сифатли таъминлаш билан боғлиқ масалалар ҳал этилган. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари