ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирлиги фуқароларни ижт...

Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирлиги фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ваколатларини тақсимлаб олишди

Аввалига Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги бошқарма ташкил этилади. У ногиронлар, уруш қатнашчилари, уруш фахрийлари, ёлғиз кексалар ва бошқа кам таъминланган аҳолига ёрдам кўрсатишни ташкил этиш билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Президентнинг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигини Меҳнат вазирлигига айлантириш ҳақидаги қарори эълон қилинган ва ижтимоий муҳофаза ваколатлари Соғлиқни сақлаш ҳамда Молия вазирликларига тасарруфига ўтказилган эди.

Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудлардаги соғлиқни сақлаш бошқармалари, туман (шаҳар) тиббёт бирлашмаларида параллел равишда ўзгаришлар содир бўлаяпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги тузилмавий бирликлари 55 та «Мурувват» ва «Саховат» интернат-уйлари, ногиронлар учун реалибитация марказлари ва уруш ва меҳнат фахрийлари учун санатор муассасалар ташкил этиш билан шуғулланади.

Бу бўлинмалар ходимлари фуқароларни ўз-ўзини бошқариш органлари билан биргаликда доимий ғамхўрликка муҳтож ёлғиз кекса фуқароларни аниқлаш ва уларга индивидуал дастурда уйнинг ўзида парваришлаб, ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкил этиш билан шуғулланади. Шунингдек, уларга болаликдан ногиронлар, уруш қатнашчилари, уруш фахрийлари, ёлғиз кексалар ва бошқа кам таъминланган аҳоли қатламини саралаш ва таъминлаш мақсадида уларнинг ҳисобини юритиш вазифаси юклатилади. Уларнинг эҳтиёжларига мос турдаги тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ортопедия воситалари, техник воситалар ва кресло-коляскалар билан билан таъминлаш ҳам шулар жумласидандир.

Молия вазирлигининг ҳудудлардаги бош бошқармаларида эҳтиёжманд оилалар ва фуқароларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашни амалга ошириш бўйича бошқарув ходимлари сони учта бўлган назорат тармоғи яратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоят ҳокимликлари ва Тошкент шаҳри молия бошқармалари — эҳтиёжманд оилалар ва фуқароларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашни амалга оширувчи назорат тармоғи яратилади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари молия бўлимларида — эҳтиёжманд оилалар ва фуқароларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашни амалга оширувчи назорат тармоғи яратилади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей