ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Скутер ва квадроцикллар мотоциклга тенглаштирилди

Скутер ва квадроцикллар мотоциклга тенглаштирилди

50 км/с максимал тузилмавий тезликка эга ёки двигатель иш ҳажми 50 куб.см дан ортиқ бўлган скутерлар, электроскутерлар ва квадроцикллар янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларида мотоциклларга тенглаштирилди, деб хабар беради Uzbekistan Today мухбирига ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси катта инспектори Мансур Рихсиев.


Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакатимизда амалда бўлган Йўл ҳаракати қоидаларидаги «мотоцикл» термини икки ғилдиракли механик транспорт воситаси сифатида изоҳланади. Унга кўра мотоцикллар тиркамали ёки тиркамасиз бўлади. Уч ғилдиракли механик транспорт воситалари ҳам мотоциклга тенглаштирилади.

 

«Мотоцикл тушунчаси эндиликда бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бермаяпти. Чунки ҳозирда технологик тараққиёт туфайли автомобиль йўлларида кўпроқ замонавий скутерлар, квадроцикл ва электроскутерлар учрамоқда, улар «мотоцикллар» термини билан аталмайди, лекин икки, уч ва тўрт ғилдиракли механик траспорт воситаси ҳисобланади», – деб аниқлик киритади Рихсиев.

 

Баъзан уларнинг эгалари томонидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатлари учрайди, шу сабабдан «мотоцикл» атамасининг маъноси кенгайтирилди. Двигатель иш ҳажмининг максимал тузилмавий тезлиги 50 км/с дан кўп бўлган скутерлар, квадроцикллар, электроскутерлар эндиликда мотоциклга тенглаштирилади.

 

Шу йилнинг 1 мартидан кучга кирадиган янги қоида бўйича санаб ўтилган транспорт воситалари мотоцикл сифатида рўйхатдан ўтказилади, уларга давлат рақами белгиси бериш бошланади. Бундай транспорт турини бошқарадиган ҳайдовчилар эса «А» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишлари керак.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей