ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Шавкат Мирзиёев жиноятларни олдини олишдаги кам...

Шавкат Мирзиёев жиноятларни олдини олишдаги камчиликларни кўрсатди

Ички ишлар вазирлигининг ишига бағишланган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев одамлар ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш фақат ички ишлар органларининг иши деган эскириб қолган тасаввурларини унутиб юборишлари керак, деб таъкидлади.

Президент айрим минтақаларда ҳуқуқбузарликларни профилактикаси ва жиноятларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар қониқарсизлигини кўрсатди. Мамлакатимиз бўйича

Жиноятчилик бўйича кўрсаткичлар пасайган бўлса ҳам, Самарқанд вилоятида эса улар кўтарилган. Аёллар томонидан содир этилган жиноятлар сони Бухоро, Навоий , Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистонда кўпайган. Ҳар бир бешинчи жиноят оилаларда солир этилган. Ушбу ходисаларни олдини олса бўлар эди, агар маҳалла, хотин-қизлар қўмиталари оилавий можароларни ўз вақтида ўрганиб чиқиб, олдини олишга ҳаракат қилишганда, - деди давлатимиз бошлиғи.

Таъкидлаб ўтилдики, Самарқанд вилоятида содир этилган 49 та қотилликдан 14 тасини олдини олса бўлар эди, Жиззаҳ вилоятида 10 тадан 4 тасини, Навоий вилоятида 10 тадан 3 тасини, Қашқадарё вилоятида 30 тадан 6 тасини. Маҳалла фаоллари ва профилактика нозирлари ушбу жиноятлар содир этилишига гумонлар бўлса ҳам, зарур чоралар кўришмаган.

Узоқ вақт хорижий давлатларда бўлиб қайтган шахслар алоҳида эътибор талаб қилади. 2017 йилда Ўзбекистонга 67 минг нафар ҳамюртларимиз қайтиб келишди. Жойдаги раҳбарларимиз уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишлари, муносиб шароитлар яратишлари керак. Улар ўз юртимизда оилалари даврасида меҳнат қилишлари керак. Аммо юртимизга қайтиб келган фуқароларимизнинг кўпчилиги иш билан таъминланмаган, - деди Шавкат Мирзиёев.
Минтақаларимиз раҳбарлари уюшмаган ёшлар билан иш олиб борилишини ҳам кўз остиларига олмаган. Уюшмаган ёшлар орасидаги жиноятчилик кўрсаткичлари Қорақалпоғистонда, Тошкентда, Жиззаҳ, Наманган, Андижон, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида юқорилигича қолмоқда . Вазирлар Маҳкамасига барча даражадаги ёшлар масалалари бўйича хоким муовини ва ички ишлар органлари бошлиқлари ўринбосарлари фаолиятларини танқидий таҳлил қилиб чиқиш топширилди.




  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей