ru en ўз
1 USD = 7787.81  
1 EUR = 9100.06  
1 RUB = 124.54  
ru en ўз

Ўзбекистонда вертолёт туризмини ривожлантириш ишлари бошланди. Бу ҳақда каналимизнинг "Ахборот" дастури репортажида томоша қилинг.

Бош саҳифа / Социум / Шавкат Мирзиёев мундиалнинг расмий тўпига дастхат ...

Шавкат Мирзиёев мундиалнинг расмий тўпига дастхат қўйди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Москвага ташриф буюрди.

“Внуково-2” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбари футбол байрамига хос кўтаринки муҳитда кутиб олинди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.

Таомилга кўра, Президентимизни футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатининг рамзи – бўри “Забивака” қарши олди.
Шавкат Мирзиёев “Мундиал”нинг расмий тўпига дастхат қўйди.

Давлатимиз раҳбари ўғли Миралишер ва набираси Миромон билан бўри “Забивака” ёнида суратга тушди.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей