ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Шаҳар ҳокимлиги ноқонуний такси ҳайдовчилари фаоли...

Шаҳар ҳокимлиги ноқонуний такси ҳайдовчилари фаолиятига чек қўяди

Тошкентда 15 февралдан бошлаб лицензиясиз йўловчи ташувчиларга қарши компания иш бошлади, – деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги. Барча хусусий такси ҳайдовчилар қонун доирасида ҳаракат қилишга чақирилди.

Шаҳар бўйлаб турли вақтларда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) ва «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси, Давлат солиқ инспекцияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўловчи транспортининг барча турларини лицензиялаш ва мувофиқлаш департаменти ходимларидан иборат 47 та гуруҳ фаолият кўрсатади.

Таъкидланганидек, бу вақтда 310 та рейд ўтказилди. 9200 та автотранспорт воситалари текширувдан ўтказилиб, 1850 қоидабузарлик аниқланди. Эндиликда бундай рейдлар доимий тартибда амалга оширилади. Ташкилотчиларнинг ҳисоб-китобига кўра, ушбу чора-тадбирлар туфайли Тошкент йўлларида ноқунонуний авто ташувчилар фаолиятига чек қўйилмоқда.

Илгарироқ департамент ходимлари йўловчи ташиш йўналишларида 95 та камчиликларни аниқлаган эди. Уларни бартараф этиш учун йўл варақаларига белги қилинди, 55 та корхона раҳбарларига кўрсатмалар берилди. Ушбу камчиликларни бартараф этмагани учун корхоналарнинг умумий лицензиялари 10 иш кунига тўхтатиб қўйилди.

Шахсий автомобиль эгалари ноқонуний равишда йўловчи ташиётганида қўлга тушса, 20 та минимал иш ҳақи миқдоридан 100 баробаригача жаримага тортилади. Ноқонуний равишда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи компаниялар эса 50 та минимал иш ҳақи миқдоридан 150 баробаригача.

Қайта қонунбузарликка йўл қўйилса, 25 дан 75 гача минимал иш ҳақи миқдорида жаримага тортилади. 5 йилгача ҳуқуқларидан маҳрум этилиши ёки 3 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тортилади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей