ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Самарқанд вилояти хокими Янги йилни ресторанларда ...

Самарқанд вилояти хокими Янги йилни ресторанларда нишонлашни ман қилди

Самарқанд вилояти ҳокимининг топшириғи бўйича 31 декабрь куни барча умумий овқатланиш муассасалари ёпиқ бўлади, деб хабар беради zarnews.uz сайти.

Вилоят ҳокимлигида Самарқанд вилояти ҳокими Янги йил тадбирларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни кутиб олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. З. Мирзаев раҳбарлигида ўтказилган мазкур йиғилишда хавфсизликни таъминлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Йиғилишда аҳоли кўп тўпланадиган жойларда Ички ишлар бошқармаси ҳамда жамоат ташкилотлари ходимларидан таркиб топган навбатчи гуруҳларни ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. Пиротехника воситаларининг савдосини олдини олишга алоҳида эътибор қаратилди.


Бундан ташқари, ресторан, кафе ва барлар фаолиятига чекловлар ўрнатилди. Янги йил тадбирларида кўнгилочар муассасаларга соат 23:00 га қадар ишлаши тавсия этилди. Шунингдек, меҳмонлар сони 400 нафар кишидан ошмаслиги кераклиги ҳам таъкидланди. Янги йил оилавий байрам ҳисобланиши эътиборга олиниб, ҳар бир киши уни оила даврасида кутиб олиши лозимлиги қайд этилди.

Шу билан бирга, йиғилишда анъанавий савдо ярмаркаларининг ташкил этилишига масъул шахслар белгиланди. Бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  арзон нархларда сотилиши ва уларни терминал орқали харид қилиш мумкинлиги қайд этилди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей