ru en ўз
1 USD = 8312.64  
1 EUR = 9456.46  
1 RUB = 125.22  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Социум / Рус халқ рақсларида дўстлик тараннуми

Рус халқ рақсларида дўстлик тараннуми

Жорий йилнинг 26-27 сентябрь кунлари Тошкентдаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Игор Моисеев номидаги Россия давлат академик халқ рақс ансамблининг концерти бўлиб ўтади. Концерт дастури жаҳон ва Россия халқларининг ранг-баранг ва ўзига хос рақсларидан иборат.

Игор Моисеев рақслари концертларига ташриф буюрувчилар “Халқлар дўстлиги” ордени билан тақдирланган машҳур жамоа томонидан намойиш этиладиган Юнонистон, Аргентина, Татаристон, Россия, Молдова, Корея ва бошқа мамлакатларнинг рақс маданияти намуналари билан танишиш имкониятига эга бўладилар.

Тадбир Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи арафасида бўлиб ўтади.

Тошкентда афсонавий ансамблнинг чиқишлари Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги маданий мулоқотни ривожлантиришга, икки мамлакат халқларининг янада яқинлашувига ёрдам беради.

Игор Моисеев номидаги Россия давлат академик халқ рақс ансамбли махсус таълим муассасалари ўқувчиларини таклиф этган ҳолда хайрия концерт дастурини намойиш қилади.

Дунёга машҳур профессионал халқ рақси ансамбли 1937 йилда хореограф Игор Моисеев томонидан ташкил этилган. Ансамбль томонидан намойиш этиладиган ҳар бир рақс бутун бир спектаклга ўхшаш. Жамоанинг сафарлар харитасида 70 дан ортиқ давлат бўлиб, репертуарда эса 200 дан зиёд рақслар.

Рақслар, мураккаб акробатик элементлар, классик балет ва миллий рақсларни бирлаштириб туриш қобилияти ансамблнинг Россия миллий мероси деган фахрли унвонга муносиб эканлигининг исботидир.

Концерт ташкилотчилари – “Газпромбанк”, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “EriellGroup” нефт-хизмат кўрсатиш компанияси.

Тадбирнинг ахборот ҳамкорлари - Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Севимли-ТВ”, Зўр-ТВ, MY5 телеканали, Даракчи НУ, Uzbekistan Today АА. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей