ru en ўз
1 USD = 8077.48  
1 EUR = 9646.13  
1 RUB = 140.22  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Россия Ўзбекистонга халқаро ислом террорчилигига ҳ...

Россия Ўзбекистонга халқаро ислом террорчилигига ҳомийлик қилган жиноятчини топширади

Россия Федерацияси Орлов вилояти суди  30 ёшли Ўзбекистон фуқароси Шахобиддин Ўриновни террорчиликни молиялаштиришда айбдор деб топди.

У Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилади, деб хабар беради Россия Федерацияси Бош Прокуратураси матбуот хизмати.

Ўринов 2009 йилда Ўзбекистон Республикасида «Таблигчилар» диний-исломий оқими таркибига кирган, 2012 йилнинг март ойида эса “Туркистон Ислом партияси” террорчилик ташкилотига қўшилган.

Айбланувчи Москвада яшаб, 2012 йилнинг октябрь ойига қадар Афғонистон ва Покистон ҳудудида яширин фаолият олиб бораётган “Туркистон Ислом партияси”ни қўллаб- қувватлаш мақсадида пул тўплаган ва одам ёллаш билан шуғулланган.

Апелляция шикоятларида Ўринов ва унинг ҳимоячиси мазкур айбловни инкор этишган ҳамда суд томонидан жиноий-процессуал қонунни бузилганликларини таъкидлаган.

Жиноят ишлари бўйича Суд коллегияси Орлов вилояти судининг қарорини ўзгаришсиз қолдирди. Россия  Федерациясининг Бош Прокурори ўринбосари Геннадий Лопатиннинг қарорига мувофиқ, Ўринов террорчиликни молиялаштирганлик бўйича жиноий иш қўзғатиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни ҳимоя қилиш органига топширилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей