ru en ўз
1 USD = 8312.64  
1 EUR = 9456.46  
1 RUB = 125.22  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Социум / Россия Ўзбекистон атом Энеретикаси учун кадрлар та...

Россия Ўзбекистон атом Энеретикаси учун кадрлар тайёрлашга Кўмаклашади

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Россия Федерацияси Президентининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасида “Росатом” Давлат атом энергияси корпорацияси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги (Ўзатом) ўртасида Ўзбекистон атом энергетикаси соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандум Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида 2017 йил 29 декабрда атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш ва 2018 йил 7 сентябрда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом электр станциясини қуришда ҳамкорлик тўғрисидаги келишувларга асосан имзоланган.

Меморандум доирасида томонлар Ўзбекистондаги биринчи атом электр станцияси учун операцион ходимларни тайёрлаш ҳамда атом энергетикаси ва у билан боғлиқ соҳалар учун кадрларни ўқитиш ва тайёрлашни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, атом энергетикаси ва унга алоқадор бўлган соҳалар, жумладан, ядровий фанлар ва технологиялар эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қўшма таълим дастурларини, иккита димлом дастурлари шулар жумласидан, ташкил этиш режалаштирилган.

Томонлар режасига кўра, ўзбекистонлик ўқитувчиларнинг малакаси оширилади ва ундан сўнг улар Ўзбекистон олий ўқув юртларида, таълим муассасаларида, шунингдек, бошқа корхона ва ташкилотларда ўқув курсларини ўтказадилар.

Меморандумда ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари, жумладан, атом энергетикаси соҳасида таълим ва илмий адабиётларни ишлаб чиқиш, қисқа муддатли амалиётлар, ёзги мактаблар, семинарлар, физика, кимё ва математика бўйича талабалар ва мактаб ўқувчилари орасида мусобақалар ташкил этиш кўзда тутилган.

Шунингдек, атом саноати соҳаси мутахассисларини тайёрлаш масалаларини муҳокама этиш мақсадида анжуманлар ва семинарлар ўтказиш мақсад қилинган, халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ҳам.

Томонлар, шунингдек, Россия университетларида ўзбек талабалари учун олий таълим дастурларининг амалга оширилишига кўмаклашиш ниятида.

Бундан ташқари, “Росатом” давлат корпорацияси ва “Ўзатом” агентлиги Ўзбекистон Республикасида атом энергетикаси борасида жамоатчиликда ижобий фикрни шакллантириш бўйича ўзаро Англашув меморандумини имзолади.

Ҳужжатга кўра, икки томонлама ҳамкорлик Ўзбекистон аҳолисини замонавий ядро энергетикаси технологиялари ҳақида хабардор қилиш, шунингдек, бу каби лойиҳаларнинг амалга оширилишдаги фойдалар борасида, айниқса, атом энергетикаси мажмуалари жойлашган ҳудудлардаги аҳолини ахборот билан таъминлашга йўналтирилган.

Республика оммавий ахборот воситалари вакилларининг атом энергетикаси ва ядро технологиялари борасидаги тушунчаларини ошириш мақсадида улар учун ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда ядро-энергетика технологиялари ва бошқа қатор соҳаларга бағишланган халқаро анжуман ва кўргазмаларни ўтказиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, “Росатом” давлат корпорацияси кўмагида Ўзбекистон Руспубликасида Атом энергетикаси ахборот марказини ташкил этиш режалар қаторидан ўрин олган. Ундан мақсад кенг жамоатчиликни ядро технологиялари билан яқиндан таништириш ва хабардор қилишдир.


“Ўзатом” агентлиги матбуот хизмати 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей