ru en ўз
1 USD = 8312.64  
1 EUR = 9456.46  
1 RUB = 125.22  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Социум / Россия ҳарбийлари Қуролли Кучлар Академияси курсан...

Россия ҳарбийлари Қуролли Кучлар Академияси курсантларига террорчи гуруҳлар билан кураш ҳақида маълумотлар берди

Россия марказий ҳарбий округи қўмондони генерал-лейтенант Александр Лапин бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди. Бу ҳақда мудофаа вазирлиги матбуот хизмати ҳаволасига таяниб “РИА Новости” хабар бермоқда.

Академиянинг профессор-ўқитувчилари Россиянинг Сурияда халқаро терроризм билан курашиш тажрибаси билан танишиш имкониятига эга бўлди.

Россия делегацияси вакиллари ташриф давомида академия тингловчилари ва курсантларини қизиқтирган барча саволларга жавоб берди.

Делегация аъзолари академия тарихи ва юқори малакали офицерлар тайёрлаш жараёни билан яқиндан танишди.





  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей