ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / ”Ўзбекнефтгаз”: Жамоат транспортларини...

”Ўзбекнефтгаз”: Жамоат транспортларини узлуксиз таъминлаш учун ёқилғи етарли

 “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун дизель ёқилғиси етказиб бериш ҳажмининг қисқартирилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Компания томонидан эълон қилинган баёнотда маълум қилинишича, “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси етарли миқдордаги барча зарур нефть маҳсулотларига эга.  Шу жумладан, “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик компанияси транспорт воситаларини узлуксиз ва чеклашларсиз таъминлаш учун дизель ёнилғисига ҳам эгадир.

“Сўнгги пайтларда баъзи интернет-нашрларда Тошкент шаҳри жамоат транспорти воситалари учун дизель ёқилғиси етишмаслиги кузатилаётгани ҳамда унинг етказиб берилиши ҳажми 30 фоизга қисқаргани ҳақида хабарлар пайдо бўлди”, - дейилади  компания баёнотида.

Унда қайд этилишича, бугунги кунда “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик компанияси корхоналарига ёқилғи етказиб бериш амалдаги шартномада кўрсатилган суммага мувофиқ қатъий тарзда амалга оширилмоқда.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей