ru en ўз
1 USD = 8182.73  
1 EUR = 10158.86  
1 RUB = 145.1  
ru en ўз

Cмотрите на нашем портале репортаж программы "Ахборот" об инновациях внедряемых Ташкентским государственным аграрным университетом

Бош саҳифа / Социум / Рашид Маликовнинг “Сабот” фильми халқаро кинофести...

Рашид Маликовнинг “Сабот” фильми халқаро кинофестивалда бош совринга даъвогарлик қилмоқда

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан “Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинган “Сабот” бадиий филми нуфузли халқаро кинофестивалнинг бош совринига даъвогарлик қилмоқда.

Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан мазкур картина бир қатор хорижий кинофестивалларга тақдим этилган бўлиб, Москвадан илк хушхабар келди. Фестиваль ишчи гуруҳининг қарорига мувофиқ, режиссёр Рашид Маликовнинг “Сабот” бадиий фильми шу йилнинг 19-26 апрел кунлари Россия пойтахтида бўлиб ўтадиган 40-Москва Халқаро Кинофестивалининг асосий дастуридан ўрин олди.

Фильмда бош ролларни Карим Мирходиев, Сейдулла Молдахонов, Беҳзод Ҳамроев, Нигора Каримбоева, Зулхумор Мўминовалар ижро этишган.

Таъкидлаш жоиз, “Сабот” бадиий фильми бундан ташқари Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан 71-Халқаро Канн кинофестивалида намойиш этиш учун тавсия этилган. Демак, тез кунларда Париждан ҳам янгилик кутиб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг декабрь ойида Тошкентда ушбу фильмнинг премьераси бўлиб ўтган эди.



  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей