ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Қамчиқ довонидаги янги йўл кузда қуриб битказилади

Қамчиқ довонидаги янги йўл кузда қуриб битказилади

Испания компанияси «Корсан Корвиам Констракшн СА» Қамчиқ довони орқали ўтадиган Тошкент–Ўш автомобиль йўли участкасига тўлиқ цемент-бетон қоплама ётқизишни жорий йилнинг кузида якунлайди.

Бу ҳақда Uzbekistan Todayга «Ўзавтойўл» компанияси бошқарув раиси ўринбосари Шуҳрат Назаров маълум қилди.

«Жадвалга кўра, улар ўтган йили тугаллашлари керак эди. Куз охирига қадар йўлни фойдаланишга топширишга ваъда беришди», – дейди Назаров.

Унинг сўзларига кўра, йўл ўтказиш об-ҳаво шароити яхшиланиши биланоқ қайта бошланади. «Умид қиламизки, испан компанияси ўз вақтида ишни якунлайди ва қишда бизда янги йўл бўлади. Биз томонимиздан бунинг учун барча ҳаракатлар амалга оширилмоқда», – таъкидлади Назаров.

Испан пудратчиларига тайинланган Қамчиқ довони орқали ўтувчи янги йўлнинг 116-190 км лари оралиғида цементбетон қоплама ўтказиш бўйича бироз ушланиб қолаяпти. Бу ҳол биринчи бор юз бермаяпти, компания янги йўлни тугаллашни ҳам орқага сурганди.

Тошкент-Ўш йўли реконструкциясига Осиё тараққиёт банки ажратган 211 миллион доллардан 162,7 миллион доллари ўзлаштирилиши режалаштирилган. Ишлар 108–208 км учаскаларда олиб борилиши керак, жумладан йўлнинг 116-190 км да цементбетон қопламалаш, 190-208 км да асфальтбетон қопламалаш, Резак ва Қамчиқ туннелларида вентиляция ва ёнғинни ўчириш, ёритиш тизимлари модернизацияси шу жумладандир.

Қамчиқ орқали йўл Фарғона водийсининг Наманган вилояти Поп тумани ва Тошкент вилоятини орасида автотранспорт учун ягона ер усти йўлидир. У Ўзбекистон пойтахтидан Фарғона водийсининг учта аҳоли зич жойлашган вилоятларини – Наманган, Андижон ва Фарғона транспорт ва йўловчилар қатновининг асосий қисмини таъминлайди. Автотрассада суткасига тахминан 10-15 минг машина қатнайди.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей