ru en oz
1 USD = 3930.91  
1 EUR = 4396.02  
1 RUB = 68.08  
ru en oz
Бош саҳифа / Жамият / “Пушкин” метро бекати номи ўзгартирилмайди

“Пушкин” метро бекати номи ўзгартирилмайди

Тошкент метрополитени бекатларидан бири “Пушкин” бекати номини ўзгартириш тўғрисидаги масала айни пайтда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан кўриб чиқилмаяпти. “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонасининг бош муҳандиси Бахтиёр Ғуломов  “Uzbekistan Today” ахборот агентлиги мухбирига шу ҳақда маълум қилди.

Унинг айтишича, метро бекатларининг номини ўзгартириш бўйича махсус комиссия иш олиб боради. Айни пайтда улар томонидан “Пушкин” метро бекати номини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилаётгани йўқ. Ҳаттоки бу масала умуман кун тартибига ҳам киритилмаган.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, Пушкин ҳайкалининг янги жойга кўчирилиши муносабати билан август ойида метро бекатининг номи ўзгартирилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бугунги кунда А.С. Пушкин ҳайкали Шота Руставели кўчасидаги ҳиёбонга ўрнатилган.  Рус миллий маданий маркази Тошкент шаҳар ҳокимлигига  ҳайкални бошқа жойга кўчириш таклифи билан чиққан. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари