ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Президент зилзила оқибатларидан огоҳлантиришда ...

Президент зилзила оқибатларидан огоҳлантиришда фанга эътиборни қаратди

Президент мамлакат аҳолиси ва худудини сейсмик хавфсизлиги , зилзилаларга бардош қурилиш ва сейсмология бўйича Идоралараро илмий-техник кенгашини ташкил қилди.

Кенгаш таркибига Г.О.Мавлонов номидаги Сейсмология институти, М.Т.Ўрозбоев номидаги иншоотлар механикаси ва сейсмомустаҳкамлиги институти, ФВВ зилзилалар прогнози мониторинги Республика маркази , “ТошуйжойЛИТИ” АЖ.
Кенгашнинг вазифалари:

- сейсмология, зилзилаларга бардош қурилиш ва сейсмик хавфсизлик соҳасида илмий тадқиқотлар асосий йўналишларини шакллантириш ва мувофиқлаштириш;

- сейсмология ва зилзилаларга бардош қурилиш соҳасида илмий лойиҳалар ва уларнинг натижалари илмий-техник экспертизасини ташкиллаштириш;

- фан, таълим ва ишлаб чиқаришларни самарали интеграцияси учун қулай шароитлар яратиш;

- янги илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмалар натижаларини амалиётга республика ташкилотлари билан шартномалар асосида жорий этилишига кўмаклашиш;

- фанни ривожлантиришга муносиб хисса қўшган олимларни, жумладан ёш олимларни қўллаб-қувватлаш.

Ундан ташқари ҳужжатда сейсмология, бино ва иншоотлар зилзилаларга бардошлиги соҳасидаги илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш ва янада ривожлантириш бўйича чоралар комплекси маъқулланган.






  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей