ru en ўз
1 USD = 7909.37  
1 EUR = 9306.16  
1 RUB = 126.72  
ru en ўз

“2018 йил 6–8 июнь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгресси ҳақидаги “Культура-К” телеканалининг репортажини порталимизда томоша қилинг”

Бош саҳифа / Социум / Президент ўткир респиратор инфекцияларнинг тарқали...

Президент ўткир респиратор инфекцияларнинг тарқалишига қарши кураш тизимини такомиллаштириш юзасидан қарорни имзолади

Президент Шавкат Мирзиёев 18 май куни “Ўзбекистон республикасида грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларининг тарқалишига қарши курашиш тизимини яна такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисда”ги Қарорни имзолади.

2018 йилда Ўзбекистон Республикасида грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекциялар тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

2018 йил 1 августдан гриппнинг оғир шаклларига ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларга чалинган ҳамда клиник-эпидемиологик кўрсатмалар бўйича парранда ва ҳайвонларда учрайдиган гриппнинг юқори патоген вирусларини ҳамда одамлар учун хавфли бўлган бошқа ўткир респиратор инфекцияларни юқтирганликда гумон қилинаётган шахсларга ушбу вирус турлари бўйича мажбурий ташхис қўйилиши белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги: юқумли касалликлар стационарларида, туғруқ комплексларида ҳамда перинатал марказларда, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ва унинг филиалларида гриппга ташхис қўйиш бўйича экспресс-тестларнинг ҳамда гриппни даволовчи вирусга қарши махсус воситанинг қайта тикланувчи захираси ташкил этилишини, шунингдек, ўткир респиратор инфекцияларнинг оғир шаклларига чалинган беморларни даволаш учун шу соҳага ихтисослашган стационарларнинг жонлантириш ва интенсив терапия бўлимлари зарур асбоб-ускуналар ва сарфлаш материаллари билан жиҳозланишини таъминлайди.

Бир ой муддатда грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган шахсларни мавсумдан олдин вакцинация билан қамраб олиш мақсадида уларнинг асослантирилган контингентини, шунингдек, зарур молиявий маблағлар ҳажмини аниқласин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ушбу контингентнинг вакцинациясини ташкил этиш ва вакциналар харид қилишни молиялаштириш манбаларини белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилади. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей