ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Президент ўтказган йиғилишда газ ва электртаъмин...

Президент ўтказган йиғилишда газ ва электртаъминотидаги асосий камчиликлар айтиб ўтилди, улар қисқа муддатларда бартараф этилиши керак

Ўзбекистонн Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 13 октябрь куни саноат ва ижтимоий соҳа объектлари, аҳолини табиий газ, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, бу борадаги қарздорликни бартараф этиш, ушбу йўналишдаги амалий чора-тадбирларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти ва тегишли мутасаддилар ҳисоботи тингланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, Республика бош прокурори, «Ўзбекэнерго», «Ўзтрансгаз» компаниялари раҳбарлари, мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.

Асосий эътибор, аввало, аҳоли, ишлаб чиқариш объектлари, ижтимоий муассасаларни табиий газ, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, бу борадаги тўловларнинг амалга оширилиши, бугунги ҳолат ва муаммоларга қаратилди.
Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан соҳадаги ишлар тубдан такомиллаштирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди.

Мажбурий ижро бюросининг фаолияти натижасида жорий йилнинг июнь сентябрь ойларида 5 триллион 400 миллиард сўм қарздорлик ундирилди. Унинг 3 триллион 400 миллиард сўми электр энергияси, 2 триллион сўми табиий газ ҳисобига тўғри келади.
Жисмоний ва юридик шахслар билан олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишлари бундай натижаларга эришиш имконини бермоқда. Ўтган даврда давлат бюджетига 171 миллиард сўм зарар етказиши мумкин бўлган 182 жиноий ҳолат аниқланган ва уларга нисбатан тегишли чоралар қўлланилган.

Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида айрим соҳалар раҳбарларининг ишга совуққон муносабати, ҳамон учраётган эскича қарашлар мамлакат тараққиёти ва аҳоли фаровонлигига салбий таъсир кўрсатишини инобатга олиб, бундай ҳолатларга ўз вақтида тегишли чоралар кўриш, ишни ташкил этишда янгича ёндашувларни ҳаётга татбиқ этиб бориш вақти келганини таъкидлади.

Танқидий таҳлил руҳида ўтган йиғилишда Мажбурий ижро бюроси фаолияти, қарздорликларни ундириш, ҳуқуқбузурликларни фош этиш, суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Давлатимиз раҳбари йиғилишда Мажбурий ижро бюроси фаолиятини янада такомиллаштириш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб этиш, саноат тармоқлари мутасаддилари, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликни кенгайтириш каби муҳим вазифалар бўйича топшириқлар берди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей