ru en ўз
1 USD = 8312.64  
1 EUR = 9456.46  
1 RUB = 125.22  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Социум / Президент совғалари топширилди

Президент совғалари топширилди

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний“ жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар иттифоқи кенгашига Президент совғаси – “Исузу“ автобуслари, “Оила“ илмий-амалий тадқиқот марказининг Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туман бўлимларига эса 16 та “Спарк“ хизмат автомашиналари топширилди. 

9 (9).JPG

– Президентимиз томонидан нуронийларга катта эътибор қаратилмоқда, – дейди “Нуроний“ жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма раиси Шарап Уснатдинов. – Мана, қорақалпоғистонлик нуронийлар учун “Исузу“ автобуси топширилгани бизни беҳад қувонтирди. Бундан ташқари, қорақалпоғистонлик 27 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 турдаги қишки кийим-кечаклар тарқатилмоқда. Нукусда қурилган “Нуронийлар маскани“ фаолиятидан ҳам кексаларимиз жуда мамнун. 

Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар иттифоқи кенгашига топширилган автобус Президентимиз томонидан ёшлар келажагига қаратилаётган алоҳида эътиборнинг амалдаги ифодаси бўлди. Бу хурсандчилик Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби“нинг очилиш тантанасига уланиб кетди. 

6 (16).JPG

Бундай мактаб Ўзбекистонда илк бор Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани ФҲДЁ бўлими қошида ташкил қилинган. Ушбу мактабда оилавий муносабатларнинг маънавий-ахлоқий асослари, оила иқтисодиёти, рўзғор ва бюджетни юритиш, оиладаги ижтимоий роллар ва уларни англаган ҳолда муносабатлар қуриш каби мавзуларда ўқув семинарлари ўтказилади. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей