ru en ўз
1 USD = 8312.64  
1 EUR = 9456.46  
1 RUB = 125.22  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Социум / Президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи арафа...

Президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи арафасида Деҳли шаҳрида “Ўзбекистон-Ҳиндистон: маданиятлар мулоқоти” медиа-ивенти бўлиб ўтди

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонаси ҳамкорлиги ва “Eriell” компанияси ҳомийлик кўмагида ташкил этилган медиа-ивент дастури доирасида Марказий ва Жанубий Осиёнинг икки йирик давлати халқлари ўртасидаги маданий-маърифий ҳамкорлик мавзусига бағишланган туркум тадбирлар бўлиб ўтди.

25 сентябрь куни Ҳиндистон Миллий музейида очилган “Ўзбекистон-Ҳиндистон: маданиятлар мулоқоти” кўргазмаси ушбу мамлакат жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев, мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ф.Арзиев, Ҳиндистон маданият вазирининг ўринбосари А.Гоэл, Ҳиндистон Миллий музейи директори Б.Мани ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги кўпқиррали азалий ҳамкорликни янги босқичга кўтаришда янги истиқболлар очишини таъкидлади. Миллий музейда очилган ва бир ой давом этадиган қўшма кўргазма Ҳиндистонда ўзбек халқининг бой маданий-маърифий мероси ҳақида янада кенг ва чуқур тасаввур шаклланишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Кўргазманинг очилиш маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, турли йўналишлар, жумладан, маданий-маърифий соҳада самарали халқаро ҳамкорлик қилиш учун яратилаётган янги имкониятлар ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилди.

– Бугун ҳар бир соҳа вакиллари Ўзбекистондаги ҳамкорлари билан янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилишга интилишмоқда, – дейди Ҳиндистон Миллий музейи илмий ходими Катибур Раҳмон. – Биз ҳам ушбу кўргазмани ташкил қилганимиздан мамнунмиз. Музейимизда сақланаётган ҳамда ўзбек халқи давлатчилиги тарихи, бой маданий мероси билан боғлиқ экспонатлар, Худо Бахш ва Рампур Раза кутубхоналаридаги ноёб қўлёзмаларнинг асл нусхалари, шунингдек, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг “Ўзбекистон маданий мероси мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги мулоқотга йўл” лойиҳаси доирасида чоп этилган туркум китоблар кўргазма экспонатларини ташкил қилди.

Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонасида бўлиб ўтган расмий қабул маросимида ҳам ўзаро маданий-маърифий алоқаларни ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз кетди. Икки давлат расмий ва академик доиралари вакиллари Ҳиндистоннинг турли музей ва кутубхоналарида сақланаётган ва халқларимиз ришталарини боғлаб турган кўплаб ноёб ҳужжатларни биргаликда тадқиқ қилиш, кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилиш масалаларига эътиборни қаратди.
– Кутубхонамизда ўзбек халқининг маданий меросига оид 200 дан ортиқ қўлёзма сақланмоқда, – дейди Худо Бахш кутубхонаси директори вазифасини бажарувчи Роберт Чонгту. – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга давлат ташрифи арафасида биз мазкур асарлар каталогини чоп этдик.

photo6149820159561410571.jpg

– Кутубхонамизда Бобур девонининг ноёб қўлёзма нусхаси сақланмоқда, – дейди Рампур Раза кутубхонаси директори, профессор Сайид Ҳасан Аббос. – Ҳинд халқи учун мазкур қўлёзманинг аҳамияти шундаки, унда Бобур томонидан ҳинд тилидаги сўзлар ишлатилган. Масалан, “роти“ (нон) ва “пани“ (сув) сўзлари. Қўлёзма саҳифаларида Бобур ўз қўли билан киритган таҳрирлар мавжуд. Ушбу таҳрирларнинг ҳақиқийлиги унинг авлодларидан бири – Жаҳонгир томонидан ёзма тарзда тасдиқланган. Ўзбек халқи маданий мероси билан боғлиқ барча тарихий қўлёзмалар ва ҳужжатларни ўрганиш учун кутубхонамиз ходимлари биргаликдаги ишларни янада фаоллаштиришга тайёр.

“Маданий мерос – Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги мулоқот кўприги” мавзусидаги илмий семинарда икки мамлакат таниқли олимлари ўзаро ҳамкорликни янада мазмунан бойитиш, янги лойиҳалар устида ишлаш, илмий-маърифий алмашинувни фаоллаштириш истиқболларини муҳокама қилди.

photo6152055123103295545.jpg

– “Ўзбекистон маданий мероси мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги мулоқотга йўл” лойиҳаси доирасида 13 боблик “Ўзбекистон меъморий эпиграфикаси” ва 10 боблик “Ўзбекистон маданий мероси дунё санъат хазиналарида” нашрлари ва бошқа қатор китоблар чоп этилди, – дейди Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари ассоциацияси раиси Фирдавс Абдухолиқов. – Ҳиндистонлик ҳамкорлар билан ушбу йўналишда янги нашрлар тайёрлашга, мазкур жараёнга икки давлат олим ва мутахассисларини жалб қилиш бўйича келишувларга эришилди.

Медиа-ивент доирасида, шунингдек, Деҳлидаги Жаваҳарлал Неру ва Жамия Миллия университетлари, Ҳиндистон ислом маданияти марказида бўлиб ўтган анжуманларда ҳам ҳамкорликнинг янги йўналишлари белгилаб олинди.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей