ru en ўз
1 USD = 8077.48  
1 EUR = 9646.13  
1 RUB = 140.22  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда форма зарур ...

Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда форма зарур деб ҳисоблайди

“Жамиятимизда камбағал ва бой кийнган ўқувчилар ўртасида зиддиятлар юзага келади. Бундай вазият нафратни келтириб чиқаради, маънавиятни эмас. Ушбу нафратни йўқ қилишимиз керак”, - деди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев янги ўқув йили бошланишига бағишланган ,яқинда бўлиб ўтган йиғилишда. Унда Президент мактаб, лицей ва коллежларда формани жорий этиш зарур деб фикр билдирди.

Масалан, Туркия ва Англияда ўқувчиларнинг 100 % формада юради. Бу дегани, бизлар улардан нусха кўчиришимиз керак, дегани эмас. Барибир ота-оналар пул сарфлаб сифатсиз бўлса ҳам форма олишади. Бу тўғрими? Форма кийган ўқувчининг масъулияти ўзгаради, маданияти, маънавияти. Иккинчидан, жамиятимизда бадавлат кийинган ва кашшоқ кийнган ўқувчилар ўртасида зиддиятликлар юзага келади. Бундай вазият нафратни келтириб чиқаради, маънавиятни эмас.

Ушбу нафратни бартараф этишимиз керак. Агар шу ишни бажарсак, одил, тенг ҳуқуқли жамиятга эришамиз”, - деди Президент.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ўқувчилар учун форманинг янги моделларини ишлаб чиқиш билан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти ва “Осиё рамзи” Ўзбекистон дизайнерлар уюшмаси шуғулланмоқда.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей