ru en ўз
1 USD = 7787.81  
1 EUR = 9100.06  
1 RUB = 124.54  
ru en ўз

Ўзбекистонда вертолёт туризмини ривожлантириш ишлари бошланди. Бу ҳақда каналимизнинг "Ахборот" дастури репортажида томоша қилинг.

Бош саҳифа / Социум / Президент аҳолини гриппдан ҳимоя қилиш ҳақидаги қа...

Президент аҳолини гриппдан ҳимоя қилиш ҳақидаги қарорни имзолади

Аҳоли саломатлигини сақлаш, барқарор санитар-эпидемиологик ҳолатни таъминлаш ва юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган кенг қамровли ишлар натижасида мамлакатда эпидемиологик барқарорлик таъминланмоқда.

Шу билан бирга, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, аҳолининг эпидемиологик хавфсизлигини таъминлашда, гриппга оммавий чалиниш ҳолатларининг олдини олишда, пандемик салоҳиятга эга янги юқори патоген вирусли инфекцияларга қарши курашишда бир қатор камчиликлар мавжуд. Ўзбекистон республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда грипп ва бошқа респиратор касалликларнинг олдини олиш юзасидан чиқарилган қарорга имзо чекди.

2018 йил 1 августдан гриппнинг оғир шаклларига ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларга чалинган ҳамда клиник-эпидемиологик кўрсатмалар бўйича парранда ва ҳайвонларда учрайдиган гриппнинг юқори патоген вирусларини ҳамда одамлар учун хавфли бўлган бошқа ўткир респиратор инфекцияларни юқтирганликда гумон қилинаётган шахсларга ушбу вирус турлари бўйича мажбурий ташхис қўйилиши белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги юқумли касалликлар стационарларида, туғруқ комплексларида ҳамда перинатал марказларда, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ва унинг филиалларида гриппга ташхис қўйиш бўйича экспресс-тестларнинг ҳамда гриппни даволовчи вирусга қарши махсус воситанинг қайта тикланувчи захираси ташкил этилишини, шунингдек, ўткир респиратор инфекцияларнинг оғир шаклларига чалинган беморларни даволаш учун шу соҳага ихтисослашган стационарларнинг жонлантириш ва интенсив терапия бўлимлари зарур асбоб-ускуналар ва сарфлаш материаллари билан жиҳозланишини таъминлайди.

Бир ой муддатда грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган шахсларни мавсумдан олдин вакцинация билан қамраб олиш мақсадида уларнинг асослантирилган контингентини, шунингдек, зарур молиявий маблағлар ҳажмини аниқласин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ушбу контингентнинг вакцинациясини ташкил этиш ва вакциналар харид қилишни молиялаштириш манбаларини белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси билан биргаликда 2018 йил 1 августга қадар муддатда грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекцияларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш, даволаш бўйича мақсадли илмий-тадқиқот фаолиятни ташкил этиш, илғор хорижий илмий ишланмаларни ва янги юқори самарали воситаларни жорий этиш тажрибасини ўрганиш, кейинчалик инновацион ишланмалар натижаларини соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этиш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек, унинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-тадқиқот институти базасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тегишли институтларини жалб этган ҳолда ўз вақтида бажарилиши таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда осойишта санитар-эпидемиологик ҳолатни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш мақсадида Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг аҳоли саломатлигига ижобий таъсир кўрсатишини ҳисобга олиб, 2019 йил 1 мартга қадар муддатда 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида грипп ва бошқа ўткир респиратор инфекциялар тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг лойиҳаси ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей