ru en ўз
1 USD = 8068.17  
1 EUR = 9899.64  
1 RUB = 131.84  
ru en ўз

Пойтахтнинг жанубий вокзали ўз ишини бошлади. Порталимизнинг “Ахборот” дастури репортажини томоша қилинг

Бош саҳифа / Социум / Пойтахт йўлларида камроқ тақиқловчи йўл белгилари ...

Пойтахт йўлларида камроқ тақиқловчи йўл белгилари бўлади

Ўз аҳамиятини йўқотган "Тўхташ тақиқланган" йўл белгилари олиб ташланиб, "Тўхтаб туриш тақиқланган" йўл белгиларига алмаштирилмоқда, дея хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон.

Бошқарма ходимлари йўл белгиларини хатловдан ўтказиш жараёнида ўз аҳамиятини йўқотган "Тўхташ тақиқланган" йўл белгиларини олиб ташлаб, "Тўхтаб туриш тақиқланган" йўл белгиларига алмаштирмоқда.

Хатлов жараёнида йўл белгиларининг ҳаракат иштирокчиларига кўриниш даражасига, шунингдек уларнинг кўча ва йўллар белгиланган қисмларидаги мавжуд ҳолатга мослигига эътибор қаратилмоқда. Ушбу йўналишда кўрилаётган чоралар йўл ҳаракати иштирокчиларига қўшимча қулайликлар ва йўловчиларни муаммосиз тушириб чиқариш имкониятини яратади", — дея қайд этди ИИББ матбуот хизмати.

Ўтган йилнинг октябрида Ўзбекистон ҳукумати ўрнатилган йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўл ҳаракатини бошқаришнинг бошқа техник воситаларини хатловдан ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаганди.
Ҳужжатда эскирган йўл белгиларини юқори зичликка эга қоплама билан замонавий равишда янгилаб туриш кўзда тутилган. 2019 йил 1 январгача мамлакатда йўл белгилари, ахборот белгилари ва бошқа техник воситаларни ягона электрон маълумотлар базасини ишга тушириш режалаштирилмоқда. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей