ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / 1 апрелдан пойтахтимизда иситиш тизими ва иссиқ су...

1 апрелдан пойтахтимизда иситиш тизими ва иссиқ сув тарифлари ошади

2016 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкентда марказий иситиш тизими ва иссиқ сув тарифлари ошади, деб хабар беради «Тошиссиққуввати» корхонаси.

Янги таърифга кўра, марказий иситиш тизимидан фойдаланадиган аҳоли учун ойига яшаш майдонининг бир квадрат метрига нархлар 1073,06 сўмдан 1169,7 сўмга кўтарилади.

Ҳисоблагич ўрнатилмаган тақдирда иссиқ сув учун киши бошига 13511,73 сўмни ташкил қилади, илгари бу тариф 12395,4 сўм эди, ҳисоблагич ўрнатилган бўлса – кобометрига 3459,9 сўм қилиб белгиланди (амалдаги нарх 3174,05 сўм).

Ҳисобга олиш асбоби бўлмаган аҳолига иссиқ сув етказиб бериш хизматлари учун ўрнатилган тарифнинг 1,5 коэффициенти миқдорида оширилган тўлов белгиланган.

Ҳисоблагич ўрнатмаган юридик шахсларга иссиқлик қувватини етказиб бериш тўлови ўрнатилган тарифнинг икки баробари миқдорида ундирилиши билан амалга оширилади (кўп қаватли уйларда жойлашган юридик шахслар бундан мустасно).

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей