ru en ўз
1 USD = 8066.96  
1 EUR = 9626.3  
1 RUB = 140.05  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Пойтахт “Uzbekistan Today” нигоҳида

Пойтахт “Uzbekistan Today” нигоҳида

“Uzbekistan Today” ахборо агентлиги Тошкент шаҳрининг замонавий кўриниши ҳамда унинг янада диққатга сазовор жойлари ҳақидаги туркум мақолаларни чоп этишни бошламоқда. Унинг доирасида биз ўқувчиларни пойтахтимиздаги қизиқарли бўлган меъморий объектлар билан таништирамиз.

Биринчи навбатда Себзор кўчасида барпо этилган олти қаторли янги кўприк ҳақида маълум қиламиз. Унинг қурилиши Себзор кўчасида бир соатда 3200 тадан 9800 тагача автомобил ўтувчанлиги ортишига имкон берди. Абдулла Қодирий кўчасидаги автомобил йўлининг ўтувчанлиги эса соатига 2400 тадан 5600 тагача ортди. Кўприкнинг қурилиши Нурафшон, Абай, Олмазор, Зулфияхоним, Қорасарой, Сағбон, Зарқайнар, Навоий ҳамда Сақичмон кўчаларидаги автомобил харакатини анча енгиллаштирди. Йўловчилар ҳам эътибордан четда қолмади. Хусусан, улар учун 102 ва 111 метрни ташкил этадиган усти ёпиқ йўлаклар барпо этилган.

Янги кўприк атрофи абодонлаштирилиб, фонтанлар, ўриндиқлар ўрнатилди. Шунингдек, мини-кафелар ҳам ишга туширилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей