ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Пиёдаларга йўлнинг қатнов қисмида уяли телефондан ...

Пиёдаларга йўлнинг қатнов қисмида уяли телефондан фойдаланиш ман этилади

Пиёдаларга йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланиш чоғида уяли телефондан фойдаланиш ман этилади, дея хабар қилади Uzbekistan Today ахборот агентлигига ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси катта инспектори Мансур Рихсиев.

«Йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланиш пайтида, жумладан, йўлни кесиб ўтишда пиёдаларга телефондан фойдаланиш, видео кўриш, радио ва аудио маҳсулотларини тинглаш, шунингдек, босма нашрларни ўқиш тақиқланади», – дейди Рихсиев.

Бу янгилик 2016 йил 1 мартдан кучга кирадиган янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларига киритилиши масаласи кўриб чиқилмоқда.

Бироқ ҳозирча қонунбузарларга жарима солиш муаммоси очиқ қолади, чунки Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг бунга ўхшаш жиноятларни тартибга солиш масаласига ўзгартириш киритиш лозим. 

Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари кучга киргунига қадар парламент қонун ҳужжатларига бу билан боғлиқ ўзгартиришлар киритишни тегишли тартибда амалга оширади. 

 


 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей