ru en ўз
1 USD = 8069.61  
1 EUR = 9496.32  
1 RUB = 140.31  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Пенсияга чиқиш учун минимал стаж 5 йилдан 7 йилгач...

Пенсияга чиқиш учун минимал стаж 5 йилдан 7 йилгача узайтирилиши мумкин

Ўзбекистонда пенсияга чиқиш учун минимал стаж 5 йилдан 7 йилгача узайтирилиши мумкин, деб хабар беради парламент қуйи палатаси матбуот хизмати.

7 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонун чиқарувчи палатаси томонидан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунига киритилган пенсияга чиқиш учун минимал стажни 7 йилгача узайтириш учун тақдим этилган тузатишлар биринчи ўқишдаёқ қабул қилинди.

Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциясига биноан ёш пенсияси учун талаб қилинадиган минимал стаж 15 йил қилиб ўрнатилган. Кўпгина давлатларда, жумладан МДҲ давлатларида ҳам бу кўрсаткич бугунги кунда 10-15 йилни ташкил қилмоқда.

Маълумотларга кўра, республика фуқароларининг 90 фоизи ўртача 57-63 ёшда пенсияга чиқади. Бунда биринчи кўрсаткич аёлларга, иккинчиси эса эркакларга тегишлидир.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей