ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Пенсия тайинлашда давлат органлари бир-бири билан ...

Пенсия тайинлашда давлат органлари бир-бири билан онлайн мулоқотда бўлади

2017 йилда Ўзбекистонда пенсия дастурий таъминоти идоралараро интеграциялашган ахборот тизимининг тўлиқ версияси ишлаб чиқилади. Хўш, бу борада нималар қилинди ва бу йил қандай ишлар амалга оширилиши режалаштирилган?

«Нафақа» тизими пенсионерларга пенсия ва ижтимоий нафақалар тайинлашнинг энг қулай тизимини яратади. Агарда у ишга туширилса, пенсия тайинлаш учун керак бўладиган маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатларни қоғоз кўринишида олишнинг зарурияти йўқ. Тизим, шунингдек, пенсия ва нафақалар тўловини ўз вақтида молиялаштиришни ҳам таъминлайди.

Лойиҳага асос қилиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурдаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг амалдаги ва бюджетдан ташқари «Пенсия» автоматлаштирилган ахборот тизими олинади. У ўзида пенсия ва ижтимоий нафақа оладиган 2,7 миллиондан ортиқ пенсионер ва 237 минг фуқаронинг ягона маълумотлар базасини сақлайди. Пенсия тайинлаш жараёни тизимини автоматлаштириш ҳисоблаш, қайта ҳисоблаш, шунингдек, ҳар ойлик пенсия ва ижтимоий нафақаларни ҳисоблаб бориш имконини беради.

2015 йилгача дастур фақат Пенсия жамғармаси тизимида ишлади. Уни техник модернизация қилиш ва ахборот тизимини ўзгартириш учун Пенсия жамғармаси фуқароларга пенсия тайинлашда талаб қилинадиган ахборотларни барча вазирлик ва ташкилотлар билан «Нафақа» ахборот тизимида электрон ахборот айирбошлашни йўлга қўйишга рухсат этади. Бу эса фуқароларни турли даврлардаги иш фаолияти ҳақида маълумотномаларни йиғиб келишдан озод этади.

Вазирлик ва идоралар билан интеграция босқичма-босқич ўтказилади. Жадвал шунга мўлжалланганки, нафақат алоқа ўрнатилади, балки Пенсия жамғармасининг вазирлик ва идоралар ўртасидаги барча жараёнлари тизим томонидан бошқарилади. Жараён ўтган йилда бошланган эди.

Адлия вазирлиги билан аллақачон алоқалар ўнатилган. У Пенсия жамғармасига фуқароларнинг туғилиш ва ўлими ҳақида тезкор маълумот олиш имконини беради. Шунингдек, «Нафақа» тизими Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий ҳамда тижорат банклар билан маълумотлар алмашинувини ҳам таъминлайди.

Ҳозирги пайтда мутахассислар Ички ишлар вазирлиги билан алоқаларни ташкил этиш устида ишлашаяпти. Бу Пенсия жамғармаси пенсионерлар ҳақида маълумот олиш тартибини соддалаштиришига кўмак беради. Шу йилнинг ўзида Ўзбекистон Молия вазирлиги Ғазначилиги билан алоқа ўрнатилади. Шунинг учун Пенсия жамғармаси бу каналда Ғазначилик китобларидаги ҳисоб бўйича маълумотлар ахборотини олиш имконига эга бўлади. Ғазначилик бўлса, тўловлар ва пенсия, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловларни тўғрисидаги ахборотларни олади. Бу йил Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги билан ишлаш режалаштирилаяпти. Бу каналда пенсия тайинлаш учун масъул ходимлар фуқароларнинг олий таълим муассасасида кундузги таълим олган даврлари ҳақидаги маълумотларни олади.

 

Мақола Ўзбекистон Республикаси Олй Мажлисининг Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ижтимоий буюртмаси асосида тайёрланди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей