ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Парламент комиссияси қиймати 2 миллиард сўм бўлган...

Парламент комиссияси қиймати 2 миллиард сўм бўлган 15 та лойиҳани маъқуллади

2015 йил 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. 

Ўзбекистонда Парламент комиссиясининг ижтимоий буюртмалар ва субсидия маблағларини ажратиш ва 2015 йилда грант танловларини ўтказиш бўйича қарори жамоатчиликка маълум қилинди.

Йиғилиш давомида Парламент комиссияси аъзолари давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим қилиш бўйича танлов ғолибларини аниқлади, давлат гранти асосидаги танловлар якунларини ҳамда 2014 йилда ажратилган давлат субсидиялари маблағларининг самарали ва оқилона фойдаланилганлиги юзасидан олиб борилган мониторинг натижаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, Парламент комиссияси аъзоларининг ҳисоботлари ҳам тингланди.

Йиғилишда Парламент комиссияси ўрнатилган тартибда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги қарорни қабул қилди: 2 миллиард сўмлик 15 та лойиҳа қўллаб-қувватланди. Давлат ижтимоий буюртмаси ғолиблари рўйхати, давлат буюртмачилари ва ижтимоий буюртма фаолияти йўналишлари оммавий ахборот воситаларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоатчилик фондининг расмий сайтида чоп этилади.

Парламент комиссияси аъзолари Жамоат фонди директорининг давлат грантларини олишга эълон қилинган иккита танловнинг якунлари бўйича ҳисоботини тингладилар ҳамда Парламент комиссияси аъзолари учрашувларининг якунлари муҳокама қилинди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей