ru en ўз
1 USD = 8039  
1 EUR = 9347.75  
1 RUB = 118.05  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Социум / “Озодлик” радиосининг хабари бўйича ўз жонига қасд...

“Озодлик” радиосининг хабари бўйича ўз жонига қасдқилмоқчи бўлган аёл билан суҳбатлашган Ўз.А мухбири нимани кўрди?

“Озодлик” раидоси берган хабарга кўра, Марғилон шаҳрида яшовчи Дилором Мамирова Ўзбекистон республикаси президенти томонидан совға қилинган уйдан кўчирилаётгани учун гўёки ўзини осмоқчи бўлган... Мазкур воқеага Ўз.А. мухбири ойдинлик киритди.

2017 йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва топшириғига асосан ногиронларга дастлабки тўлови бюджетдан қопланиб узоқ муддатли имтиёзли кредит асосида 1207 та уй-жой берилди. Бу йил яна 3000 та ногирон учун шу шартларда уй қурилаяпти. Бундан ташқари кам таъминланган, уй-жойга эҳтиёжи катта бўлган оилалар учун арзон уйлар қурилиб ижарага берилмоқда.

Журналист Муҳаммаджон Обидовнинг хабар беришича, 2017 йилнинг ўзида биргина Марғилон шаҳридан 142 кам таминланган оила шу каби уй-жой билан таъминланган. Аммо уларнинг бирига эгалик қилувчи Дилором Мамирова 12 февраль куни уй-жой бўлими вакили 107 минг сўм ижара ҳақи сўраганини эшитиб ўзини осмоқчи бўлган.

Ўзбекистон ахборот агентлигининг сайтида мухбирлар Дилором Мамировадан интервью олишган. Видеода аёл уй совға қилгани учун президентга миннатдорлик билдирган, бироқ ҳеч қаерда ишламаганлиги, боқувчиси йўқлиги туфайли мазкур ижара ҳақини тўлашга пули йўқлигини билдирган.

Шу билан бирга у бу тўртинчи маротаба ўз жонига қасдқилиши эканлигини фахр билан гапирган ва бўйнидаги изни кўрсатган. Аёл илк маротаба газнинг пулини тўламаганида газни ўчириб қўйишганда, маҳаллий ҳукуматни қўрқитиш мақсадида шантаж қилиб, ўз жонига қасд қилган. Бу усул кейинчалик унга ёқиб қолди.

Сайтнинг хабар беришича, “Озодлик” радиоси Президент келишига уй мебеллар билан жиҳозланганлигини, кетганидан кейин ҳамма нарса йиғиштириб олинганини ҳам гапирган. Видеороликда ногирон Салоҳиддин Болтабоев журналистларни ўзининг уйида кутиб олиб, барча жиҳозлар — юмшоқ мебеллар, телевизор жойида турганлигини намойиш қилиб, “Озодлик” радиосининг бундай ёлғон хабар тарқатганидан ҳайрон бўлган.

Дилором Мамировага келадиган бўлсак, у ўзбек халқига хос бўлмаган тарзда ОАВ орқали ўзини тьанитиб, машҳур бўлмоқчи бўлган. Бу “Озодлик” радиосининг илк ёлғон хабари эмас. Радио журналистлари шу билан бирга Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноевнинг ишдан бўшатилгани, унинг ўрнига Бухоро шаҳар ҳокими Карим Камолов тайинлангани ҳақида ҳам асоссиз хабар берган эди. Шктам Барноев лавозимидан озод этилмаган, у ҳали ҳам Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажариб келмоқда.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей