ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Жамият / Озод юрт тўлқинлари

Озод юрт тўлқинлари

Тошкентда Х анъанавий “Озод юрт тўлқинлари” медиафестивали бўлиб ўтди. Уни Оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, “Ҳаракатлар стратегияси ” билан ҳамкорликда ташкил қилишди.

Тадбир очилишида мустақиллик йилларида мамлакатимиз ОАВ катта ривожланиш йўлии босиб ўтганлиги таъкидланди. Хозир республикамизда 1500 та оммавий ахборот воситалари фаолият олиб боришмоқда. ЎЗбекистон Миллий телерадиокомпанияси телеканалларининг бир суткада умумий эфир вақти 616 соатни ташкил қилади. Эътиборлиси шундаки, мамлакатимиздаги телеканалларнинг 53 фоизи ва радиоканалларнинг 85 фоизи – нодавлатдир.
ОАВ янада ривожланишига, уларни ҳақиқатдан тўртинчи ҳокимиятга айланишига Ҳаракатлар стратегиясида катта эътибор берилган. Ҳар бир оммавий ахборот воситаси халқ билан мулоқот минбарига айланиш керак, - дейилади Ҳаракатлар стратегияда.

Сўзга чиққанлар Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан оммавий ахборот воситаларига кўрсатилаётган эътибор . янги ижодий чўққиларга эришишга илҳомлантирмоқда, - деб таъкидлашди. Айниқса бу “Озод юрт тўлқинлари” фестивали иштирокчилари - нодавлат телерадиоканаллар фаолиятида намоён бўлмоқда.

Фестиваль мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган ва Олий Мажлис хузуридаги ННТ кўмаклашиш жамоат фонди маблағларини бошқариш ва фуқаролик жамияти институтлари Парламент комиссияси кўмагида ўтказилди.

Жорий йилда ижодий мусобақада қатнашиш учун 350 та иш тақдим этилди.

Ижодий ишлар “ Муҳаббатим ва садоқатим сенга – жонажон Ўзбекистон! Асосий ғояни мужассамлаштирган Энг яхши телерадиолойиҳа” , “Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни бажарилишини фаол ёритиб бораётган Телерадиостанция”, “Ўзбекистонда давлат ёшлар сиёсати самарадорлигини оширишга бағишланган Энг яхши теледастур”, “Аҳоли орасида, айниқса ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга йўлланган энг яхши дастур “, “”Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, мамлакатда миллатлараро тотувликни таъминлашга йўналтирилган Энг яхши дастур”.

Фестиваль ғолиблари “Истиқлол” телерадиостудияси, “Наврўз ” радиостанцияси, “Менинг юртим” , », «Muloqot TV», «Samarqand TV»телеканаллари бўлишди Улар “Озод юрт тўлқинлари” фестивалининг диплом, совғалари ва ҳайкалчалари билан тақдирланишди.

Жюри аъзоларининг таклифига кўра янги ташкил қилинган нодавлат телестанциялари
Milliy TV», «Zo‘r TV», «Caravan TV» ва «Futbol TV»ни рағбатлантириш қарори қабул қилинди. Улар “Йил кашфиёти ” мукофотига сазовор бўлишди

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей